RU

Последние новости

22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  0 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  8 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  17 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  1 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  478 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  1 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  9 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  27 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0

Шавкат Саидов: "Тарихий ғалабадан хурсандмиз" Новости

Шавкат Саидов: "Тарихий ғалабадан хурсандмиз"

"Навбаҳор" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шавкат Саидов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун ажойиб ўйинни гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда тенг курашлар остида ўтди. Хавфли вазиятлар яратиш бўйича бироз устунликка эришдик. Танаффусдан кейин жамоамиз асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, ўзимизга керакли натижани қайд этдик. Ўйиндан олдин ўзаро учрашувлар статистикага эътибор қаратиб, Наманганда жамоамизни ғалаба қозонмаганлигига гувоҳ бўлгандик. “Навбаҳор” ўзаро қарама-қаршиликларда катта устунликка эга эди. Лекин, бу йилги чемпионатда жамоамизни қай тарзда қатнаша олаётганлигини ўзинглар кўряпсизлар.

Яъни саккизта ўйиндан бери мағлубиятсиз серия давом этиб келмоқда. Намангандан қачондир ғалаба билан қайтишимиз мумкин эди. Бугун айнан шу тарихий воқеани фурсати етган экан, уч очкони қўлга киритди. Фурсатдан фойдаланиб, йигитларга намойиш этган ўйинлари қа қўлга киритилган ютуқ учун миннатдорчилик билдириб ўтаман. Табиийки, натижадан қониқиш ҳосил қилдик. Ўйин борасида гап кетганида, дастлабки дақиқаларданоқ майдонда иккинчи эмас, аксинча биринчи рақамли жамоа сифатида тўп суришни режалаштиргандик.

Футболчиларимиз биринчи бўлимда барча кўрсатмаларни бехато бажаришди. Айнан шу жиҳат ҳисобда олдинга чиқиб олишимизга замин яратди. Танаффусда йигитлардан иккинчи бўлимда кўпроқ ҳимояга эътибор қилишни талаб этдик. Шу сабабли иккинчи бўлимда осон бўлгани йўқ. Айрим вазиятларда дарвозабонимизнинг маҳорати, баъзи ҳолатларда “Навбаҳор” футболчиларининг омадсизликлари дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишимизга сабабчи бўлди. Кейинги учрашувларда “Навбаҳор” жамоасига омад тилайман, - дейди Саидов.

"Навбаҳор" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика