RU

Последние новости

15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  0 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  1 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  2 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   2 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   3 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  7 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  4

Шароф Муҳитдинов: "Насаф" совринли ўринлар учун курашмоқчи" Новости

Шароф Муҳитдинов: "Насаф" совринли ўринлар учун курашмоқчи"

“Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси Шароф Муҳитдинов бош жамоамиз таркибида бир неча йилдан буён туп суриб келмоқда.

Шу вақт мобайнида у жамоанинг тажрибали футболчиларидан бириги айланиб улгурди. У мавсум олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Янги мавсумга қандай ҳозирлик билан келяпсиз? Умуман олганда бу мавсумдан нима кутаяпсиз?


- Жамоамиз анчадан буён янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Мана биз ҳам куни кеча ОТЖдаги йиғинимизни якунлаб жамоамиз сафига келиб қўшилдик. Жамоамиздаги муҳит аъло даражада. Бу йил ҳам жамоадошларимиз билан биргаликда совринли ўринлар учун курашамиз.

- Мана сиз ОТЖ билан бирга ўқув машғулот йиғинида бирга бўлдингиз, у ердаги машғулот билан клуб машғулоти ўртасидаги фарқ нимада?


- Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Ҳар иккала мураббийдан ҳам керакли сабоқларни олиб яхши футболчи бўлишга ҳаракат қиламан. ОТЖ билан бирга ҳам яхши йиғин ўтказдик. Йиғин доирасида бир неча ўртоқлик учрашувлари ташкил қилинди.

- Ўзингизни жисмоний қандай ҳолатингизни қандай баҳолайсиз?


- Жисмоний ҳолатим анча яхши. Ўз ўйинларим билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

- Жамоада қайси футболчи билан кўпроқ ҳаракатларингиз бир бирига мос келади яъни сиз билан ким яхши «тандем» бўлади олади?


- Айнан кимнидир ажратиб кўрсата олмайман. Чунки кўпчилиги билан бирга ўсганман ва улар билан анчадан буён бир майдонда тўп сураман.

- Жамоа сезиларли даражада ёшарди. Суперлига жамоалари таркибида тажрибали футболчилар, легионерлар мавжуд. Бу сизни чўчитмайдими?


- Тўғри жамоамиз ёш лекин бу бизни ташвишлантирмайди. Чунки юқорида айтиб ўтганимдек жамоадошларимни кўпчилиги билан анчадан буён биргамиз. Жамоадошларим ёш бўлишига қарамай сиз юқорида айтиб ўтган футболчилардан қолишмайди.
 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика