RU

Последние новости

21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  0 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  3 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  15 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0

Шацких Қозоғистоннинг "Турон" жамоасида ўзини кўрсатаётган Беҳруз Асқаров ҳақида гапирди Новости

Шацких Қозоғистоннинг "Турон" жамоасида ўзини кўрсатаётган Беҳруз Асқаров ҳақида гапирди

"Пахтакор" клуби президентининг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Максим Шацких sports24.kz порталига интервью берди.

Мутахассис суҳбат мобайнида Туркистоннинг "Турон" жамоаси 22 ёшли ярим ҳимоячиси, аввал қўл остида тўп тепган Бехруз Асқаров ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Асқаров жорий мавсум Қозоғистон жамоаси таркибида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. "Қизилжар"га қарши баҳсда ярим ҳимоячи захирадан майдонга тушиб, гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Бу орқали у "Турон"нинг меҳмондаги 3:2 ҳисобидаги ғалабасида муносиб ҳисса қўшди. Қозоғистон Кубоги доирасидаги "Атирау"га қарши ўйинда (2:0) яна голли пас узатди. Асқаровнинг муваффақиятли ўйини қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди ва уни ҳатто ўзбекистонлик иқтидорли ҳимоячи Абдуқодир Хусановга қиёслаганлар ҳам топилди.

Максим Шацких таққослашларга муносабат билдирди:

"Аввало, Ҳусанов ва Асқаров бутунлай фарқли ўйинчилар эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Позициялари, жисмоний ҳолати, ўйин сифати ва бошқа таркибий қисмлари жиҳатидан бир-бирига мос келмайди. Айни пайтда у ўзини яхши тарафдан намоён этмоқда. Ажойиб! Бу супер!"

У Асқаровни шахсан танишини таъкидлади:

"Асқаровани биламан. Беҳа – жуда яхши йигит, одобли, маҳоратли футболчи. Нега у "Пахтакор"да етарлича ўйнамади? Чунки таркибда рақобат бор ва у узоқ вақт терма жамоада ўйнарди. Асқаров у ерда кўпроқ фаол эди. Шунинг учун биз клубда ундан камроқ фойдаланардик. Бироқ Асқаровни бир вақтнинг ўзида бир қанча жойларда синаб кўрганман. Дастлаб ўзининг таянч нуқтасида ўйнаган, шундан сўнг чап қанот ҳимоячиси ва марказий ҳимоячи сифатида ўйнатганман. Кейинроқ ундан ҳатто ўнг қанот ҳимоячиси ролида фойдаланганман".

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика