RU

Последние новости

13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  0 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  0 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  3 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  5 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  1 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  5 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  25 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  7 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  7

Сейду Кейта Сардор Рашидов билан бирга ўйнайди Новости

Сейду Кейта Сардор Рашидов билан бирга ўйнайди

"Барселона", "Валенсия" ва "Рома" клубларида ўйнаган машҳур футболчи Қатарда ўйнайдиган бўлди.

Мали терма жамоасида 100дан ортиқ ўйин ўтказган Сейду Кейта Қатарнинг "Ал Жайиш" клуби билан 6 ойлик шартномага имзо чекди.

Бу ҳақда Қатар клуби расмий сайти эълон қилди.

Кейта Европада "Марсель", "Лорьян", "Ланс", "Севилья", Осиёда Хитойнинг "Далиан Аербин" каби клубларда ҳам фаолият олиб борган. 

"Ал Жайиш" ёзги трансфер бозори вақтида Сейду Кейтадан ташқари Муҳаммад Абдраб ("Ал Хаиритиат"), Даме Траоре ("Лаҳвия"), Фаҳд Абдулл ("Ал Хор") ва Ҳамза Сенҳажи каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. 

18 август куни Сейду Кейтанинг таништирув маросими бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Кейта ОЧЛ талабномасида "Ал Жайиш"нинг марокашлик легионер ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳнинг ўрнини эгаллайди. Ҳамдаллаҳ тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Сардор Рашидов ўйнаётган "Ал Жайиш" клуби ОЧЛ чорак финалида БААнинг "Ал Наср" клубига қарши ўйнайди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика