“Севилья” “Челси” ҳужумчисини ижарага олмоқчи
09 янв 2018 02:33
Новости
“Севилья” “Челси” ҳужумчисини ижарага олмоқчи
Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Миши Батшуайи фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
Бельгиялик ҳужумчининг хизматларига “Севилья” клуби эхтиёж сезмоқда. Андалусияликлар “Челси”да мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаётган Батшуайини ижарага олишмоқчи.
Футболчи ўйин амалиёти учун ҳам ЖЧ-2018 олдидан ҳеч бўлмаса, ярим йил бошқа жамоада тўп тепмоқчи. “Челси” расмийлари эса Батшуайига муносиб издош топмагунларича Мишини қўйиб юбормоқчи эмаслар.
Агар бу ўтиш амалга ошмаса, “Севилья” клуби раҳбарияти бор эътиборини “Эвертон” ҳужумчиси Сандро Рамирес ёки “Монако” форварди Стевана Йоветични қўлга киритишга қаратади.

Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии