RU

Последние новости

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  12 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  4 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  18 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  28 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  254 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  21

Сервер Жепаров: "Мен учун Янги йил оилавий байрам" Новости

Сервер Жепаров: "Мен учун Янги йил оилавий байрам"

Янги йил кириб келишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Ўтаётган ҳар бир дақиқа сизу бизни янги 2015 йил томон етаклаяпти.
Янги йил оилавий байрам ҳисобланади. Янги йил кириб келишини ҳар бир юртдошимиз ўз оиласи даврасида, тўкин дастурхон атрофида қарши олади. Биз байрам арафасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров билан учрашиб, Янги йилни қандай кутиб олиши, байрамга кўраётган тайёргарлиги юзасидан суҳбатлашдик.

- Мен учун Янги йил оилавий байрам ҳисобланади, - дея сўз бошлади С.Жепаров.  31 декабрь куни аввал ота-онамизни кўргани йўқлаб борамиз. Кечқурун рафиқам ва фарзандларим билан янги йил кириб келишини биргаликда қарши оламиз. Ҳар доимгидек байрам дастурхони ёзилади. Табиийки, бу байрамни янги йил арчасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Менимча, ҳар бир оилада Янги йил байрамини шундай кутиб олишса керак.



- Жепаровлар хонадонининг янги йилни кутиб олиш ва байрамни ўтказишда  ўзига хос анъаналари борми?
- Алоҳида айтишга арзигулик анъаналаримиз йўқ. Лекин ҳар йили байрам дастурхонига янги таом тортилади. Яъни бу йил истеъмол қилган таомимизни келаси йил тайёрламаймиз.

- Ўзингиз тайёрлайсизми?
- Йўқ албатта (кулади). Рафиқам қўли ширин ошпаз. Байрам дастурхонини ўзи тайёрлайди.

- Бу йилги байрам дастурхонини қайси таом безаши кутиляпти?
- Очиғи билмадим. Бу ҳақда ҳали рафиқам билан маслаҳатлашиб кўрмадик. Аммо нимадир антиқа таом бўлиши керак. Дастурхонни салатлар безаги аниқ. Турмуш ўртоғим қайси таомни тайёрласа, биз шуни истеъмол қилаверамиз. Кореяда ҳам рафиқам ва фарзандларим ўзим билан яшашади. Ўзбек таомлари, хусусан ошни тез-тез пишириб туради. Шундай экан, ўзлигимизни йўқотиб қўймаймиз (кулади).



- Бу байрамни айниқса болажонлар интизорлик билан кутишади. Шу маънода фарзандларингизга қандай кутилмаган совғаларни ҳозирлаб қўйдингиз?
- Одатда байрамдан бир-икки кун олдин болаларни арча байрамига олиб борамиз. Кўпинча Мустақиллик майдонида ўрнатилган Президент арчасига болалар билан биргаликда борамиз. 31 декабрь куни эса уйда ҳаммамиз биргаликда янги йил кириб келишини кутиб оламиз. Албатта, совғалар тайёрлаб қўйилган.

- Шахсан ўзингиз болалигингизда ота-онангиздан олган ва ҳозиргача ёдда қолган совғани эслай оласизми?
- Жуда кўп совғалар олганимдан биронтасини эслай олмаяпман (кулади). Ростан ҳам ҳар байрамда кўп совға олардим. Тўққиз ёшимда футбол билан шуғулланишни бошлаганман. Ўша пайтда менга дадам тўп совға қилгандилар. Балки, шу совға мен учун қадрли бўлиб қолгандир.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика