RU

Последние новости

23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  0 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  2 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  1 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  5 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  21 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  8

Сергей Лушан: "Ёш футболчиларимиз ОЧЛда катта тажриба тўплашди" Новости

Сергей Лушан: "Ёш футболчиларимиз ОЧЛда катта тажриба тўплашди"

"Лаҳвия" - "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Сергей Лушан иштирок этди.

"Бугунги учрашувдан қониқдим, йигитлар ўйинда борларини бериб ўйнашди. Бундан хурсандман. Баҳс тенг курашлар остида ўтган бўлса-да, бизда голли вазиятлар кўп бўлди. Аммо улардан фойдалана олмадик. Бизнинг ёшларимиз керак бўлса бир ўйинда 4-5талаб гол уришаяпти, баъзида эса умуман ура олишмаяпти. "Лаҳвия"ни табриклайман. Бу жамоага кейинги босқичда омад тилайман.

Бундай об-ҳавода юқори тезликда ўйнаш осон эмас. Лекин шундай шароитда имкон қадар яхши ўйин кўрсатган шогирдларимга раҳмат айтаман.

- "Бунёдкор" ушбу мусобақанинг энг ёш жамоаси. Бу таркибни келажаги порлоқ эканлигини бутун Осиё билиб турибди. Йигитлар мусобақадан нималар олишяпти деб уйлайсиз?
- Албатта бу жуда катта мусобақа. Ундан тажриба оламиз. Ёшларимиз бу мусобақадан ташқари, Осиёнинг бошқа турнирларида ҳам иштирок этишмоқда. Бу йигитларни келажакда миллий терма жамоанинг муносиб ва етук футболчилари бўлиб етишиши учун тарбиялаяпмиз. Бизни кузатиб бораётганингиз учун ташаккур.

Лушанга учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Элдор Шомуродов ҳамроҳлик қилди.
"Иккала жамоага ҳам ўйин қийин бўлди. Бундай ҳавода ўйнаш осон эмасди. Гуруҳ босқичида қаердадир омад етишмади", - дейди Шомуродов.


"Бунёдкор" матбуот хизмати


Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика