RU

Последние новости

08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  1 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   0 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  3 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  2 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  22 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  10 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  113

Сергей Лушан: "Бармоғимни бир шақиллатсам, сеҳр билан камчиликлар тўғриланиб қолмайди" Новости

Сергей Лушан: "Бармоғимни бир шақиллатсам, сеҳр билан камчиликлар тўғриланиб қолмайди"

Суперлиганинг 5-тури доирасида "Шўртан" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида қатнашди.


- Жуда оғир ўйин бўлди. Биз ҳам йигитлар ҳам бу учрашув қийин бўлишини билгандик, Рақибларнинг йўқотадиган ҳеч нимаси йўқ эди. "Шўртан"да 3-4та яхши вазият бўлди. Бироқ уларда вазиятни якунлаш учун маҳорат етишмади. Бу жамоа яхши, чиройли ўйин намойиш қилди. Йигитларга раҳмат айтаман, охиригача чидашди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. Бундан фойдаланиш керак. Иккита гол урдик, натижадан мамнунман, фақатгина натижадан мамнунман.

- Ҳимояда муаммолар кўп. Эски футболчиларни кетказиб юбориб ўрнига янгилар олиб келинган бўлса-да, "Навбаҳор"нинг энг нозик нуқтаси ҳимоя бўлиб турибди. Жамоа еттита гол ўтказиб юборди. Бу ҳақда нима дейсиз?

- Ҳозир футболни ажратиб бўлмайди. Футболн 30 йил олдин ўйлаб топишмаган, ҳозир ҳамма ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам ўйнашни билади. Ҳа, ҳозир бизда ҳимояда умумжамоа бўлиб ҳимояланишда муаммолар бор. Ҳимоячиларимиз жуда сифатли, фикримча, ҳозирги икки марказий ҳимоячиларимиз Ўзбекистондаги энг яхшилари. Агарда Сиз ҳам футболни биз каби ўрганганингизда, Сиз тўп учун курашларда фақатгина бир фоиз тўп йўқотганини кўрган бўлардингиз. Бу топ-даража. Ҳимоядаги ўйин бўйича саволларим кўп. Энг аввало ҳимоявий ўйин вақтидаги марказни тўғрилашимиз керак. Муаммолар, камчиликлар бор. Буларнинг барчаси нормал ҳолат. Нималар бўлаётганини яхшигина тушуниб турибман. Бироқ бармоғимни бир шақиллатсам, сеҳр билан барча камчиликлар тўғриланиб қолмайди. Ишлашимиз керак, прогрессимиз бор. Олдимизда жиддий вазифалар бор. Бироқ бунинг учун булар етарли эмас. Ишлашимиз керак, ҳимоя устида ишлаш керак.

- "Навбаҳор" ҳужумда яхши ўйнаяпти, ҳар бир ўйинда иккитадан гол уряпти. "Динамо"га қарши ўйиндан ташқари жамоа барча ўйинда голлар урмоқда. Бироқ "Андижон", "Нефтчи"га қарши ўйинларда ҳимоя сабабли очколарни йўқотди.

- Муаммолар йўқ демадим. Ишлаяпмиз. Хатоларни кечиришмайди. Бошқа нима қила олардик. Нима бўлганда ҳам жамоа рақибдан келиб чиқиб ўйнайди, шуни тушунишингиз керак. Ҳозир Ўзбекистонда ҳужум чизиғи жуда ёмон ҳолатда бўлган жамоани кўрмаяпман. Барча жамоаларда тайёргарлик юқори, ҳужумчилари кучли, уларга қарши курашиш осон бўлмаяпти. Шу сабабли бу ерда биз хатоларни тезроқ тузатиш жараёнидамиз.

- Азим Аҳмедов ўйинни марказий ҳимояда бошлади ва кейин ярим ҳимояда ўйнади. Бу тактика сабаблими?

- Эшитинг, тактика ўйиндан ва рақибдан келиб чиқилади. Дастлабки 20 дақиқаликдан кейин қандай ҳужумга ўтиш кераклигини билиб олдик. Шу сабабли ўзгаришлар қилдик. Яхшики, таркибимизда Азим Аҳмедовга ўхшаган бир неча позицияларда ўйнай оладиган футболчилар бор. Уни олдинроққа сурдик. Шу боисдан ҳужумдаги ишларимиз яхшиланди, бироқ ҳимояда парокандалик бошланди. У орқали ўйинни ўзгартира олдик. Йигитлар билан машғулотларда ишланган 3-4 хил услуб бор. Футболчиларим буни яхши тушунади. Бошимни қимирлатсам, улар барча ўзгаришларни амалга оширади. Ҳаммаси тезда ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Ўтган мавсумда бундай даражага чиқиш учун 3 ой вақт кетганди. Умид қиламанки, бу мавсумда ҳам 3 ой бизга етарлича бўлади.

- Бугун пенальтини Азим Аҳмедов амалга оширди. У жамоанинг асосий пенальтичисими?

- Ҳа. У пенальтини ёмон тепмади. Дарвозабонга гап йўқ. Яхши қайтарди. Унинг яхши ёки ёмон тепгани иккинчи масала. Рақиб посбони ҳам шунчаки тўсиқ вазифасини бажаргани келмаган. У ҳам ишлайди. Ўша ҳолат бизга қаттиқ зарба бўлди.

- Шоҳмалик Комиловнинг ҳолати қандай?

- Ҳозирча билмайман. Эртага уни тиббий кўрикдан ўтказамиз. Зарба суяккача боргани учун ўйинни давом эттира олмади. У бизда асосий таркиб футболчиси.

- Ушбу мавсумда жароҳатлар кўпайиб кетди. Бу Сизни ҳавотирга солмаяптими?

- Йўқ, бу муаммо эмас. Барча жамоаларда ҳам шундай бўлиб турибди. Гап футболчиларда эмас. Ўйин тез ўзгариб кетмоқда. Бизда ҳам таркиб учун кураш бор.

- Жамоада қолишим учун раҳбарият шартларимга рози бўлиши керак деб айтгандингиз. Кейинчалик Сиз билан бирга 6та мураббий келди. Раҳбарият Сизнинг шартларингизни тўлиқ бажардими?

- Раҳбарият билан ишчи суҳбатларимиз доимо яхши якун топган. Бу нормал ҳолат. Барчасини бирданига амалга ошириб бўлмайди. Мураббийлар штаби ҳақида эса шундай дея оламан, мен истаган одамимни олдим. Кимдир кетди, ҳа бу ёмон. Айни дамга келиб, бизга яна бошқа мураббийлар керак эмас. Мени барчаси қониқтиради. Бу ерга келган мураббийлар орқали эса кейинчалик ўз мевамизни оламиз.

- "Навбаҳор" сафардаги ўйинлардан кўра ўз майдонида ўйнашга қийналмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Руҳият. Чунки ўйинга бир кун қолганида ҳам йигитларда босим кузатилишни бошламоқда. Бу ерда футбол ўйнаш осон эмас. Ҳозирча улар нималарга қодир бўлса, ўшаларнигина кўрсатиб беришмоқда. Уй ўйинлари вақтида майдонда футболчилар "йўқолиб" ҳам қолишмоқда. Улар қўлларидан келадиган нарсаларни чиқариб бера олишмаяпти. Бу фақатгина руҳий жараён билан боғлиқ. Чунки бир қанча футболчилар чемпионатда трибунадаги 20 мухлисга ўрганиб қолишган, бу ерда эса унақа бўлмайди. Бу ерга қадар улар бундай босимда бўлишмаган. Шу сабабли буни устида ишлаш керак. Футболчи бўлганимда ҳам уй ўйинларида хато қилиш мумкин эмаслигини ҳис қилардим. Бу катта босим. Орадан 10 дақиқа ўтиб, барчаси ўтиб кетади. Таркибимизда режага киритилган футболчилар кўп, улар исталган ҳолатга тезда мослашиб олишади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика