RU

Последние новости

09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  0 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  3 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   5 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  5 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30

Сергей Ковшов: “ЕЧЛда "Ливерпуль" ҳар қандай ҳисобни йўққа чиқариш мумкинлигини исботлади” Новости

Сергей Ковшов: “ЕЧЛда "Ливерпуль" ҳар қандай ҳисобни йўққа чиқариш мумкинлигини исботлади”

А Про-Лига 7-туридан ўрин олган “Истиқлол”- “Шўртан” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Ковшов сайтимизга интервью берди.

Бугунги ўйинда жамоамизда жисмоний тайёргарлик ва руҳият жойида эмаслиги яққол кўзга ташланди. Биринчи бўлимда қайд этилган натижа буни исботи сифатида кўриниб турибди. Танаффус вақтида шогирдларимга узоқ йўл босиб келганлигимизни, ҳар бир футболчида ғурур бўлиши лозимлигини, мухлислар учун ҳам иштиёқ билан ўйнаш зарурлигини тушунтирдим. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди.

Ҳаракат қилса натижага эришса бўлади. 3:0га ютқазяпсанми, ҳаракат қил, 4:3 га ютиб кетишинг мумкин. Футболда шунақа вазиятлар ҳам бўладику! ЕЧЛда Ливерпуль ҳар қандай натижани йўққа чиқариш мумкинлигини исботладику! Биз нима қилаяпмиз? Биринчи бўлимдаги каби ёш болаларча хатоликка йўл қўйсак, албатта ютқазамизда. Биринчи бўлимдаги каби ўйнасак, “Истиқлол” керак бўлса 10 та уриши мумкин эди. Биз ҳаракатни бошлаганимизда кеч бўлганди.

Фарғонада яна мағлуб бўлдик. Аввалроқ “Нефтчи”га ҳам худди шу стадионда 4:0 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Биз бу борада ишлаймиз, хато ва камчиликлармизни таҳлил қилиб, хулоса чиқарамиз.

Футболчи майдонга тушдими ҳаракат қилиши керак. Машғулотларда ўз устида ишлаши керак, кўзидан ўт чақнаб майдонга тушиши керак. Кимгадир ишониб машғулотларда астойдил ҳаракат қилмаса, футболчи сифатида ўсиши қийин бўлади. Яна такрор айтаман, футболчи майдонга тушдими, астойдил ҳаракат қилиши ва жамоа муносиб бўлиши лозим. Футболни алдаб бўлмайди, ҳаракат қилмасдан футболчи сифатида ўсиб бўлмайди.

Хатолармиз устида ишлаб навбатдаги учрашувларда ғалаба қозонишга, жамоамиз мухлисларини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика