RU

Последние новости

20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 (матнли трансляция)  4 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  6 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  33 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   17 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0

Сергей Арсланов: "Суперлига ва Про лига клублари ўртасида унчалик ҳам катта фарқ йўқ" Новости

Сергей Арсланов: "Суперлига ва Про лига клублари ўртасида унчалик ҳам катта фарқ йўқ"

Ўзбекистон Кубоги биринчи туридан ўрин олган "Сурхон" ва "Машъал" ўртасидаги учрашувдан сўнг "Сурхон" устози Сергей Арсланов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Хайрли кеч, ҳаммага. Ўйинга келсак, жуда кучли рақиб. Иккала жамоа учун ҳам ҳақли дуранг. Рақибнинг ҳимоядаги тартибли ўйинини алоҳида таъкидлаш жоиз. Жанговар дуранг қайд этилди.

- Бугун ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият берилди. Уларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳа, тўғри. Сиз ҳақсиз. Умуман олганда бугунги ўйиндан асосий мақсадларидан бири ҳам айнан чемпионат ўйинларида майдонга туша олмаётган футболчиларга ўйин амалиёти бериш эди. Ўйинчиларнинг ҳаракатларидан қониқдимми деган саволга жавоб беришимиз учун ҳали бироз ўйинни анализ қилишимиз керак. Ана шундан кейин бирор ҳулоса қила оламиз ва шунга қараб кейинги ҳаракатларни амалга оширамиз. "Насаф"га қарши кейинги ўйинга ҳам ана шу ҳулосалар асосида тайёрланамиз. "Насаф"га қарши ўйин биз учун жуда муҳим, қийин бўлиши аниқ. Биз ушбу ўйинга бор кучимиз билан тайёрланамиз. 

- Бугун жанговар дуранг бўлганини айтдингиз. Нега Суперлига клуби бўлган "Сурхон" ғалаба учун ҳаракат қилмади, рақиб ҳам даража жиҳатдан сизлардан кучсизроқ эди, ёки бу "Насаф"га қарши учрашув учун куч сақлашмиди?

- Йўқ, биз жамоа сифатида ҳар доим энг юқори мақсадларни қўямиз ва фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Бироқ, бир нарсани таъкидлаб ўтиш керак. Суперлига ва Про лига клублари ўртасида унчалик ҳам катта фарқ йўқ. Про лигада ҳам Суперлигада ўйнашга қодир бўлган беш олтита клуб бор. Бугун ҳам биз даражалар ўртасида фарқ деярли йўқлигини кўрдик. "Машъал" ҳам Суперлигада ўйнашга муносиб жамоа. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика