“Сент-Этьен” футболчиси майдоннинг иккинчи ярмидан гол уриб, Франция чемпионати рекордини ўрнатди
31 окт 2021 09:10
Новости
“Сент-Этьен” футболчиси майдоннинг иккинчи ярмидан гол уриб, Франция чемпионати рекордини ўрнатди
Лига 1 12-турида “Сент-Этьен” сафарда "Метц” билан дуранг ўйнади.
Меҳмонлар сафида ҳужумчи Вахби Хазри супергол муаллифига айланди ва жамоасини мағлубиятдан қутқарди. У 68 метр узоқликдан зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол этди. Шу тариқа, тунислик мусобақа статистикаси ҳисобланишни бошлаган 2006/07 йилги мавсумдан бошлаб энг узоқ масофадан гол урган футболчи сифатида рекорд ўрнатди.
Хазри жорий мавсум “яшиллар” сафида 12 ўйинда қатнашиб, 7та тўп киритишга улгурди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии