RU

Последние новости

00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  1 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  47 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  5 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  40 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2

Сенегалда туғилиб, 16 ёшида уйидан чиқиб кетган ҳозир "Янгиер"да ўйнаётган футболчи билан суҳбат Новости

Сенегалда туғилиб, 16 ёшида уйидан чиқиб кетган ҳозир "Янгиер"да ўйнаётган футболчи билан суҳбат

Давралар оралиғи вақтида “Янгиер-қурувчи” ўз сафига босниялик ҳужумчи Секуба Диаттани қўшиб олди.

У дастлабки беллашувини “Зомин” (1:0) клубига қарши ўтказди. Хўш, бу футболчи жамоамизга қай тариқа келиб қўшилди. Буни у билан суҳбатда билиб оламиз.

- Секуба, “Янгиер-қурувчи” клуби келиб қўшилишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Албатта, менинг янги жамоага ўтишим агентлар орқали амалга оширилди. Илгари ҳеч қачон Осиёда ўйнамаганман. Ўзбекистондан таклиф тушганидан кейин, ўйлаб ўтирмасдан келдим. Чунки бу мен учун янги чақирув ҳисобланади. Фаолиятимнинг асосий қисмини Европада ўтказдим ва қачондир Осиёда ҳам ўйнаб кўраман деган мақсад бор эди. “Янгиер” раҳбарияти менга ишонч билдиргани учун, миннатдорчилик билдираман.



- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?
- Ҳозирча мен мавсум якунига қадар жамоа шарафини ҳимоя қиламан. Барчаси яхши бўлса, шартномам муддатини яна узайтиришим мумкин.

- Ўзбекистонга келишингиздан аввал асосан қайси мамлакатлар жамоалари шарафини ҳимоя қилгансиз?
- Биласизми, мен асли Сенегалда туғилганман. Футболчилик фаолиятимни яхши кечишини ният қилиб, 16 ёшимда уйимни тарк этганман. Яъни, Босния мамлакатига кўчиб келганман. Айнан шу давлатда футбол академиясини якунладим. 19 ёшимда эса биринчи лига иштирокчиси билан профессионал шартнома имзоладим. Шундан кейин Босния Суперлигаси клубларида 4 мавсум ўйнадим. Европа лигаси саралаш баҳсларида ўзимни синаб кўрдим. Грецияда 5 йил фаолиятимдан орасида бир мавсум давомида Кипр мамлакатида ҳам фаолиятимни ўтказдим. Сўнгги мавсумни Греция қуйи лигасида ўйнадим.

- “Янгиер” сафида Про лига доирасида нечта гол уришни мақсад қилгансиз?
- Қанча кўп бўлса, шунча яхши (кулади). Биринчи маротаба бу ерга келдим ва Ўзбекистон футболи ҳақида маълумотга эга эмасман. Илгари Туркиядаги ўқув-йиғин вақтида Ўзбекистон клубига қарши ўйнагаман. Лекин чемпионатлар даражасидан бехабарман. Лекин кўпроқ гол урган ҳолда жамоага ёрдам бермоқчиман. Раҳбарият ва бош мураббий ишончини оқлашга тайёрман.

- Умуман олганда, жамоанинг ички муҳити қандай? Cизга барчаси маъқул келяптими?
- Бу борада бизда муаммо йўқ. Кўриб турибманки, жамоада яхши футболчилар йиғилган. Биз бирлашиб, бир-биримизни қўллаб ўйнасак, натижаларимиз янада яхши бўлади. Футболчилар ва мураббийлар ўртасида яхши муносабатлар шаклланган. Бош мураббий, ёрдамчиси ва дарвозабонлар мураббийи ҳар бир машғулотларда астойдил ишлашмоқда. Натижалар ҳам яхши бўлишига умид қиламан.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика