Сенегал терма жамоасининг афсонаси 42 ёшда вафот этди
30 ноя 2020 00:21
Новости
Сенегал терма жамоасининг афсонаси 42 ёшда вафот этди
Сенегал терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Папа Буба Диоп 42 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
"Goal.com" хабарига кўра, унинг ўлимига узоқ давом этган хасталик сабаб бўлган.
Диоп 2002 йилги жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида Франция дарвозасига урган ғалаба голидан кейин машҳурликка эришган эди. У Сенегал жамоаси учун 63 ўйинда майдонга чиқиб, жами 11 та гол урган.

Диоп фаолияти давомида "Ланс", "Фулхэм", "Портсмут", "Вест Хэм", АЕК сингари жамоаларда тўп тепган. У фаолиятини 2013 йилда якунлаган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии