RU

Последние новости

11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  0 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6

Сайтимиздаги иккита янгилик ҳақида маълумот Новости

Сайтимиздаги иккита янгилик ҳақида маълумот

Замон ривожлангани сари сайтимиз ҳам шунга монанд ривожланиб бормоқда.

Куни кеча ўқувчиларимиз учун яна иккита қулайлик яратилди.

Биринчиси, энди сайтимизда Фейсбук ва google plyus аккаунтлари орқали ҳам рўйхатдан ўтиш мумкин. Яъни энди championat.asia сайтида рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами талаб этилмайди. Энди хориждаги исталган ўқувчиларимиз бемалол рўйхатдан ўта олишади.

Иккинчиси, эндиликда сайтда сиз ёзган фикрга бошқа ўқувчи жавоб берса бу ҳақда сизга хабарнома келади. Ҳозирча бу фақат телефондан сайтимизга ташриф буюрувчилар учун хизмат қилади. Сайтнинг бош саҳифасида ўнг томон энг пастида пайдо бўлган "қўнғироқча" айнан мана шу функцияга таалуқли. Сизга кимдир жавоб берган бўлса "қўнғироқча" сариқ рангда бўлади. Унинг устига босиб ўша берилган жавобларни ўқишингиз мумкин.



Биз ўқувчиларимиз учун мана шундай қулайликлар яратиб боришда давом этамиз. Шу ўринда уларга ҳам катта илтимосимиз бор.
 
Ҳар бир мақола ёки хабар тагига фақат ўша мавзудаги фикрлар ёзишингизни сўраб қолардик. Масалан, "Челси" ёки "Реал"га оид хабар тагида ўзбек футболига оид фикрлар ёзилган бўлади. Ёки аксинча ўзбек футболи хабарлари тагида "Реал" ва "Барселона" мухлислари коммент ёзишган бўлишади. Ишонамизки ўқувчиларимиз ушбу илтимосимизни қабул қилишади ва фикр қолдириш сифатини оширишга ёрдам беришади.


Сайт маъмурияти

Рейтинг: +70   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика