RU

Последние новости

01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  0 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  13 23:13Тер Штеген операция қилинади  0 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  4

Савелий Абрамов - Келажакда Европада ўйнаш орзуси, Вадим Карленовичга қариндош эмаслиги, Москва клубидан бўлган таклиф ҳақида Новости

Савелий Абрамов - Келажакда Европада ўйнаш орзуси, Вадим Карленовичга қариндош эмаслиги, Москва клубидан бўлган таклиф ҳақида

Про-лига янги мавсумига тайёргарлик олиб бораётган Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби футболчиси Савелий Абрамов билан интервью ташкил этдик.

Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни билан танишинг.

- Савелий, футболга кириб келишингиз қандай бўлган?
- Футболга бўлган қизиқиш болалигимдан бошланган. 7-ёшлигимда дадам мени "Пахтакор" академиясига олиб борганлар. Биринчи мураббийим - Шуҳрат ака Раҳмонқулов бўлиб, у киши менга футболдаги дастлабки сабоқларни берганлар.

- Бугунга қадар қайси жамоалар сафида ўйнагансиз?
- Дастлаб "Пахтакор" футбол клубининг ўринбосарлари таркибида, кейинчалик "Қўқон-1912" жамоасида, айни дамда "Оқ-тепа" сафида ўйнаяпман.



- Ўзбекистон МТЖ ва "Бунёдкор" футбол клуби бош мураббийи Вадим Абрамов билан фамилиянгиз бир хил. Шундан келиб, айримлар сизни Абрамовга қариндош деб ўйлаши ҳам мумкин. Бу ҳақида аниқ маълумотни ўзингиздан эшитсак...
- Вадим Абрамовни ҳурмат қиламан ва насиб бўлса Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқишига ишонаман. Вадим Абрамов билан чиндан ҳам фамилиямиз бир хил, лекин бу шунчаки тасодиф, биз қариндош эмасмиз.

- Айтингчи, 2020-йилги Про-лигада "Оқ-тепа" клуби ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?
- Жамоамиз жорий мавсумда биринчи ўринни қўлга киритиб, Суперлига йўлланмасига эга чиқишни, шунингдек мухлисларга ёқадиган томошабоп футбол намойиш этишни мақсад қилган.

- Айрим манбаларда тарқалган маълумотларга кўра, "Хоразм" жамоасининг бир неча йиллик мураббийи Александр Ежов "Оқ-тепа" клубида бош мураббий сифатида ишлаётган экан...
- Ҳа, бу тўғри. Айни дамда "Оқ-тепа"ни Александр Ежов ва Алишер Шоғуломовлар бошқаришмоқда.

- Сизга хориж клубларидан таклифлар бўладими?
- Айни дамда менда хориж клубларидан таклифлар йўқ. 15-16 ёшлигимда "Динамо" (Москва) жамоасидан таклиф бўлган эди.



- Савелий Абрамовнинг футболдаги мақсадлари қандай?

- Футболдаги мақсадим - келажакда Ўзбекистон терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этиш, шунингдек Европа клубларига йўл олишдан иборат.

- Интервью учун раҳмат, келгусидаги фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз!

- Таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Барча ўзбекистонлик футбол ихлосмандларига, шунингдек "Оқ-тепа" клуби мухлисларига омад тилайман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика