RU

Последние новости

15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  0 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  2 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  5 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  18 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  2 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  2 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4

Сарваржон Холматов: «Мақсадимиз — мухлисларга фақат ғалаба туҳфа этиш» Новости

Сарваржон Холматов: «Мақсадимиз — мухлисларга фақат ғалаба туҳфа этиш»

Олий лига еттинчи турининг марказий учрашувларидан бири Навоийда «Қизилқум» — «Бухоро» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўзига хос воҳа «дерби»си ноимни олган мазкур ўйинга қизиқиш жуда юқори.

Муҳим баҳс олдидан навоийликларнинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Сарваржон Холматовнинг ўйинолди фикрлари билан қизиқдик.

—Кўз тегмасин, бу йилги мавсумни ижобий натижалар билан бошладик, — дейди “Қизилқум” жамоаси вакили. — Бугун бизни яна бир муҳим учрашув кутиб турибди. «Бухоро» тажрибали футболчиларга эга. Аммо бу бизни асло хавотирга солаётгани йўқ. Навоийлик минглаб мухлислар жамоамиздан фақат ғалаба кутишмоқда. Кўча-кўйда мухлислар билан учрашиб қолсак, уларнинг жамоамиздан умидлари катта эканликларини эшитяпмиз.
Бугун ҳам Навоийдаги «Ёшлар» спорт мажмуаси ишқибозлар билан тўлиб-тошишини тахмин қилиш қийин эмас. Биз учун эса ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш ва муҳим очколарни қўлга киритиш жуда катта аҳамиятга эга. Асосийси, жамоадошларимнинг кайфиятлари аъло. Мақсадимиз эса мухлисларга навбатдаги ғалабани туҳфа этишдир.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика