RU

Последние новости

15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  1 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   1 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  9 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  3 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1

Сардор Рашидов КХДРга гол уриш қийин деб ўйламайди Новости

Сардор Рашидов КХДРга гол уриш қийин деб ўйламайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов машғулотлардан сўнг Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизматига КХДРга қарши бўлажак ўйин ҳақида қисқача интервью берди.

“Жамоада кайфият жуда кўтарингки. Аъло даражада, десам ҳам бўлади. Бу рақиб билан алоҳида ҳисоб-китобимиз бор ва бу ўйинда Худо хоҳласа ғалаба қозонамиз. Ягона мақсадимиз ҳам — шу”, — дея сўз бошлади Сардор.

Қатар чемпионатининг саккиз турида 6та гол уришга, шу билан бирга икки бора дубл қайд этишга улгурган ҳужумкор ярим ҳимоячи мухлисларнинг ташрифи яхши даражада бўлишига умид қилаётганини билдирди.

“Тошкентга кеча учиб келдим. Тўғриси, бу ўйинга мухлислар томонидан қизиқиш қай даражада эканидан хабардор эмасман. Аммо умид қиламанки шу куни стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюради ва Ватанимиз жамоасини қўллаб-қувватлаб туришади”.

Миллий терма жамоа шарафини 27 ўйинда ҳимоя қилиб, 10 голга муаллифлик қилган 24 ёшли футболчи КХДР дарвозасини ишғол қилиш у қадар мушкул вазифа эмаслигини таъкидлади.

“КХДР дарвозасига гол уриш қийин деган гапларга қўшилмайман, рости. Қийин эмас. Умуман, исталган рақиб дарвозасига гол урса бўлади. Жамоа билан биргаликда ҳаракат қилсак, албатта мақсадга эришамиз”.

Шимолий Корея терма жамоасининг кучли ва ожиз томонлари ҳақида тўхталар экан, Сардор шундай деди:

“КХДР терма жамоасининг ҳужум чизиғи кучли деб ҳисоблайман. Заиф нуқтаси сифатида эса ҳимоясини кўрсатган бўлардим. Менимча, уларнинг мудофааси кўп ҳам кучли эмас”.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика