RU

Последние новости

13:49"Қўқон-1912"нинг 9 ўйинлик мағлубиятли серияси якунланган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Сурхон" май ойидан буён Термизда гол ура олмаяпти  0 13:24Луис Энрике: "Тоттенхэм" бир ойдан буён тайёрланмоқда, биз эса бир ҳафта шуғулландик холос"  0 12:27"Нефтчи" ва "Насаф" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:01Эшитдик-да! "Динамо" - "Пахтакор" учрашуви бош ҳакамига "қизил карточка" кўрсатилди  31 11:51Суперлига 19-турида ишловчи расмийлар маълум  2 11:31Кузатаётган Абрамов, сакраётган Илёсов, ётган Кенжабоев, сиқилаётган Қосимов ёхуд ОКМК - "Қизилқум" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 10:47Жанлуижи Доннарумма АПЛ жамоаси билан келишувга эришди  9 10:15"Ньюкасл" "Милан" ҳимоячисини сотиб олди  1 09:41"Ливерпуль" Англия терма жамоаси футболчиси билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди  5 09:09Жанлуижи Доннаруммага Европанинг яна бир ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда  2 08:38Пролига. Бугун 11-тур якунланади  0 08:07Расман. "Бухоро"ни вақтинчалик мураббийи маълум қилинди  3 07:35Суперлига. Бугун 18-тур якунланади  1 07:10Суперлига. "Навбаҳор" дербида ғалаба қозонди, "Шўртан" “Қўқон-1912”га ютқазди, ОКМК - "Қизилқум" баҳсида эса нурсиз дуранг  3

Сардор Нуровни табриклаймиз! Новости

Сардор Нуровни табриклаймиз!

Бугун “Насаф” ПФК матбуот хизмати ходими, фотографи Сардор Нуровнинг таваллуд айёми куни. Сардоржон бугун 23 ёшга тўлди.
Клубимизнинг бугунги ҳаётини,  ўзининг тасвирлари орқали тарих саҳифаларига муҳрлаётган Сардоржон жамоамизда  ҳурматга сазовор.

Жамоамиз ўйинларини томоша қилиш насиб этмаган мухлисларимиз, Сардор Нуровнинг меҳнати орқали ушбу ўйиндаги энг муҳим дақиқаларни аниқ тасаввур қилишиб, завқ олишади.

Фотографнинг биргина олган сурати, баъзан минглаб сўзлардан кўра кўпроқ,  воқеликни ҳикоя қилиб қўйиши мумкин. Умуман ҳаётимизни фотосиз тасаввурга сиғдириш қийин. Ёш бўлишига қарамасдан ана шундай шарафли касбни ҳаддисини олган укамиз, доимо изланишда ва ижод оғушида.

Сардор Нуровсиз нафақат футбол учрашувлари,  балки  клубимизнинг ҳеч бир тадбири усиз ўтмайди. У ҳар ерда ҳамиша ҳозиру-нозир бўлади.

“Насаф” ПФК раҳбарияти, футболчилари, мураббийлари ва барча ходимлари номидан Сардоржонни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Унга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бах-саодат тилаймиз. Унинг барча орзу-истаклари рўёбга чиқишига тилакдошмиз!

Сардоржон туғилган кун қутлуғ бўлсин!
 

“Насаф” ПФК жамоаси


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика