Сардор Мирзаев: “Мағлуб бўлган бўлсак ҳам кейинги босқичга чиқдик”
26 июл 2016 14:45
Новости
Сардор Мирзаев: “Мағлуб бўлган бўлсак ҳам кейинги босқичга чиқдик”
Кеча Тошкентнинг “Локомотив” клуби Ўзбекистон кубоги чорак финалда ўз уйида Муборакнинг “Машъал” клубини қаъбул дилди ва (1:2) ҳисобида мағлубиятга учради.
Ушбу учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” футболчиси Сардор Мирзаев ўйин ҳақида фикр билдирди.
- “Машъал”га қарши кубок баҳсидаги биринчи учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонгандик. Жавоб ўйинида эса бизнинг ўйинимиз хар томонлама ўҳшамади. Ҳаво ҳарорати ҳам бироз иссиқ эди. Шунинг учун ҳам биз хар томонлама қийландик. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам ўйин жуда ҳам қийин бўлди. Бизда бир қанча вазиятлар бўлди, лекин улардан унумли фойдалана ололмадик. Кечаги ўйинда бизга омад кулиб боқмади. Мағлуб бўлган бўлсак ҳам кейинги босқичга чиқдик”, - дейди “темирйўлчилар” футболчиси Сардор Мирзаев.
Жаҳонгир Сотволдиев
Похожие новости
13:16
Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди 6
Комментарии