RU

Последние новости

01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   1 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  5 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  20 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71

Санжар Шоаҳмедов: "Бунёдкор" таклиф билан чиққан эди" Новости

Санжар Шоаҳмедов: "Бунёдкор" таклиф билан чиққан эди"

Кеча бўлиб ўтган "Олмалиқ" ҳамда "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг олмалиқликлар ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедовни суҳбатга чорладик.
- Аввало ўйин ҳақида фикрингиз?
- Якуний ҳисоб йирик кўриниш олган бўлса ҳам, ўйин қийин ўтди. Биз мураббий белгилаб берган тактика бўйича ўйнадик. Бундан ташқари, кетма-кет иккита тезкор гол урганимиз жамоага фойда бўлди. Ана шу голлардан кейин ҳотиржам ўз ўйинимизни кўрсатишга муваффақ бўлдик.

- Сизни "Бунёдкор" йиғинга чақирган эди. Шу масала нима бўлди?
- Ҳақиқатдан ҳам биринчи давра якунига етгач, "Бунёдкор" жамоаси менга таклиф билан чиқди. Иккала клуб мураббийлари музокаралар ҳам олиб боришди. Лекин, якунда "Олмалиқ"да қоладиган бўлдим.

- Бошқа жамоалардан таклиф бўлмадими?
- Яна бир нечта жамоалар таклиф билан чиқишди, лекин аниқ таклиф билан фақат "Бунёдкор" чиқди. Ҳозирча, клуб билан шартномам ўз ниҳоясига етмагани учун ҳам аниқ таклифлар кам бўлди.

- "Олмалиқ" билан тузган шартномангиз қачонгача мўлжалланган?
- Мавсум охирида шартнома тугайди. Жамоада қолиш ёки қолмаслигимни вақт кўрсатади.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика