RU

Последние новости

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  1 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  6 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  21 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  17 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман" Новости

Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - ОКМК (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйиндан тўлиқ қониқмадим, лекин натижа чиройли бўлди. Бугун биз чемпионат пешқадамларидан бирига қарши ўйнадик. ОКМК - жуда кучли жамоа. Ғалаба учун йигитларга катта раҳмат, футболчиларимиз кўрсатмаларни яхши бажаришди.

- Ғалаба билан табриклаймиз. Йил бошида келган футболчилардан кўнглингиз тўляптими?

- Бирга иш олиб бораётганимиз учун ҳаммага катта раҳмат айтаман. Мавсум аввалида бир нечта янги ўйинчиларни қўшиб олдик. Қани энди имкон бўлса-ю, Мессини ҳам чақирган бўлардик. Умуман олганда ҳамма футболчилар яхши ҳаракат қиляпти, бизда жамоага ортиқча ўйинчи йўқ.

- Алишер Одиловнинг захирага олиниши мухлислар эътирозига сабаб бўляпти

- Ўйин пайти мухлисларнинг нима деб ҳайқираётганини эшитмайман. Бор эътиборимни ўйинга қратаман. Биз ўйин боришидан келиб чиқиб футболчи алмаштирамиз, шунчаки алмаштириш кераклиги учун эмас. Рақиб баҳсга мослашиб олганидан кейин қанотни ўзгартириш пайида бўлдик. Шу боис ҳам Одиловни алмаштирдик. Ким лозимни кўрсак, ўша майдонда ҳаракат қилади. Мен фамилияларга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман.     

- Қайси жамоаларни ноқулай рақиб сифатида кўряпсиз?

- Чемпионат савияси жуда ортган ва буни ҳаммамиз тан олишимиз керак. Ўтган йил ҳам Суперлига кучли ўтганди. Масалан, беш йил олдингиси билан солиштирсак, ҳозирги футболни ўйнаш ва ғалаба қозониш анча қийин.

Чемпионликка ҳаракат қилаётган 5-6та клуб бор. Иқтидорли ёшлар ҳам кўпайди. Шу боис мен рақибларни осон ёки қийинга ажратмайман. Бугунги рақибимиз ҳам кучли эди, аммо учта гол уриб ғалабага эришдик.

Ҳозир ҳамма ҳимояланишни ўрганиб олди. Ҳар бир жамоада 3-4 нафар яхши савиядаги ўйинчи бор. Ҳатто турнир жадвалининг қуйи ўринларида бораётган жамоалар билан ҳам осон бўлмаяпти. Ҳали олдинда бутун бошли иккинчи давра турганини ҳисобга олсак, чемпионатимиз охиригача қизиқ кечади деб ўйлайман.

Биринчи давра тугай деб қолди, шунга қарамай фалончи чемпион бўлади деб яққол кўрсата олмайман. Ҳатто Суперлигадан тушиб кетадиган жамоани ҳам айтиш мушкул. "Динамо" билан илк турдаги ўйинимизни ёдга олинг. Биз уйда 0:0 ўйнагандик ва бу ҳам осон бўлмаган.

- Умарали Раҳмоналиев билан Рустам Ашурматов жамоага келади деган гаплар юрибди. Бу қанчалик тўғри? Умуман янги футболчиларни ўзингиз танлайсизми ёки раҳбарият ҳам ўз фикрини айтадими?

- Тўғриси, бу гапни энди биринчи марта эшитиб турибман. Биз аввало ҳозирги футболчиларни сақлаб қолишни ўйлашимиз керак. Агар клуб раҳбарияти мендан Рустам Ашурматов керакми деб сўраса, мен албатта "Ҳа" деб жавоб бераман. Аммо бу - эртага Рустам бизга келиб қўшилади дегани эмас. Унинг ўз клуби билан шартномаси бор, қолаверса трансфер суммаси ҳам бор ва бу трансфер бир деганда амалга ошиб қолмайди. Шу боис мавжуд таркибни ушлаб қолиш кўпроқ бизни ўйлантиради. Қолаверса U-21 жамоамизда ҳам ёшлар бор, уларни ҳам асосий жамоага тортиб синаб кўрамиз.

- Миш-мишларга қараганда, Отабек Жўрақўзиев иккинчи даврани "Навбаҳор"да бошлар экан. Бу футболчи ҳам сизнинг рўйхатингизда борми?

- Мен бу ҳақда биринчи марта эшитяпман. Айтдим-ку, миш-мишлар кўп ва биз бунга эътибор бермаймиз. Сифатли ўйинчи ҳаммага керак, шу жумладан бизга ҳам. Лекин раҳбарият менга маҳаллий ёшларни кўпроқ ўйнатиш вазифасини қўйган. Яна бояги гапга қайтамиз. Агар Рустам Ашурматовни олсак, унда ўзимизнинг ўйинчилар қаерда ўйнайди? Захирада ўтирадими? Тўғри, кучлилар майдонда ўйнайди, рақобат бўлиши керак, бунга қаршилигим йўқ. Лекин ҳар қандай трансферни амалга ошириш ҳозирги футболда мушкул жараён ҳисобланади. Ким ўйнашини эса мен ҳал қиламан, бошқа ҳеч ким эмас.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика