RU

Последние новости

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Сантуш нега Жаҳон чемпионатида Роналдуни захирада қолдирганини айтди Новости

Сантуш нега Жаҳон чемпионатида Роналдуни захирада қолдирганини айтди

Мураббий ўша пайт катта танқидларга учраганди.

Португалия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Фернанду Сантуш Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионатида Криштиану Роналдуни нега захирада қолдиргани ҳақида гапирди. Футболчи гуруҳ босқичидаги ўйинларда бошланғич таркибдан жой олган, кейин эса захирада қолишни бошлаганди.

- Жаноб Сантуш, Роналду билан қанчадан бери суҳбатлашмаяпсиз?

- Бу бошқа масала, биз гаплашмаямпмиз. Қачон охирги марта суҳбатлашганимиз эсимда йўқ. Қатардан кетганимдан бери гаплашмадик. 

Менда Роналду билан жуда қуюқ муносабат бор эди. Ишдан ташқари, шахсий муносабатлар ҳам. Мен Қатарда стратегик қарор қабул қилдим. Сиз буни тушунишингиз керак. Мен уни дунёнинг энг зўри деб атаганман, ростдан ҳам шундай. Бироқ Қатарда Роналдунинг фаолиятидаги оғир палла эди.

2022 йилнинг иккинчи ярми у учун жуда ёмон ўтганди. Ҳаммаси унинг оиласидаги бахтсизликдан бошланди. Бу нарса Роналдуга оғир таъсир қилди, спорт тарафлама ҳам шундай бўлди. 

Криштиану мавсум олди таёргарлигини ўтамади. У икки ой машқ қилмади. Кейин Роналду МЮга қайтди, бироқ уни деярли майдонга туширишмади.

Мендан Роналду яхши формадамиди деб сўрасангиз, мен ҳа деб айтаман. У ҳар доим шунақа эди. Натижа ва танага эътибор бериш бўйича ҳеч ким Роналдуга ета олмайди. Шахсий кўрсаткичлар бўйича у энг зўри эди.

Кўпчилик у ўйнамаслиги керак деб ҳисоблаганди. Ўйин ритмини ҳис қилиш бўйича ўша пайт Роналду энг ёмон аҳволда эди. Унда ритм йўқолганди. Жаҳон чемпионатидан олдин унинг ритмини тиклашга уриндик. Жаҳон чемпионатининг бошида ҳам бунга ҳаракат қилдик. Роналдуга айнан ритм етишмасди. Қолган барча нарса жойида эди.

Алоҳида синаб кўрилса, Роналду исталган ўйинчидан яхшироқ кўрсаткичларни берарди. Мен эса стратегик томондан иш кўрдим. Жаҳон чемпионатининг дастлабки ўйинларида уни синаб кўрдим. Кейин эса жамоага кўрсаткичлари яхшироқ кимдир керак деб ўйладим, аммо Роналду барибир жамоа учун муҳим ўйинчи эди", -дейди Фернанду Сантуш.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика