Санти Дения: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан хулосалар кўп бўлди"
		
		13 окт 2023 23:16
        Новости	
	 
				 
				Санти Дения: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан хулосалар кўп бўлди"
- Ўйин курашларга бой кечди. Бугун иккита тўлиқ таркибимизни синаб олиш имконияти бўлди. Кейинги расмий ўйинларга тайёргарлик давом эттирамиз. Бизни олдинда Қозоғистонга қарши учрашув кутиб турибди.
Альваро Фернандес: - Биз яхши ўйин ўтказдик. Сизларнинг терма жамоангиз хам анча кучли экан. Биз кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттирамиз.

- Бугунги учрашувда Ўзбекистон терма жамоасидан қайси футболчиларни таъкидлаб ўта оласиз?
- Авваламбор терма жамоангизни бугунги чиройли ўйин ва яхши натижа билан табриклайман. Терма жамоангиз Олимпия ўйинларида йўлланма олишига тилакдошман. Фикримча, Ўзбекистон терма жамоаси тартибли ва жамоавий ўйин намойиш этди. Айнан қайсидур футболчини белгилаб ўтмайман. Бутун жамоа яхши ўйнади.
- Бугун чиройли ўйин бўлди, аммо голларни кўрмадик. Бугунги ўйинга режангиз қандай эди?
- Бизнинг асосий мақсадимиз тўпга эгалик қилиш бўлганди. Барча режаларимиз ўхшамади, аммо бугунги ўйиндан ҳулоса чиқариб, кейинги учрашувларда яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз.

- Яқинда Ўзбекистон футзал терма жамоасига тайинланган янги бош мураббийи Хосе Велансиос Лопес ўйинни бугун стадиондан кузатди. Сиз жаноб Лопес билан кўришдингизми?
- Мен ушбу инсон билан кўп ишлаганман ва уни яхши танийман. У футзал бўйича катта мутахассис. Мен унга омад тилайман ва терма жамоангизга фойдаси келтиришига ишонаман. Юртингизда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида терма жамоангиз яхши натижага эришишига тилакдошман.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии