RU

Последние новости

01:58Евро-2024. Германия — Дания 2:0 (Матнли трансляция)  21 01:38Расман: "Марсель" Де Зерби билан 3 йиллик шартнома имзолади  1 01:03Ламин Ямаль 250 миллион еврога сотилиши мумкин?!  4 00:45Евро-2024 1/8 финал. Швейцария - Италия 2:0, Спаллетти ҳам, Скамакка ҳам хеч нарса қила олишмади.  0 00:24Гол ва ассист қайд этган Варгас Швейцария – Италия баҳсининг энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 23:24ҚПЛ. "Қайрат" "Астана" устидан иродали ғалабага эришди, Йўлдошев эса...  2 23:16ҚПЛ. "Ордабаси" камбэк қайд этди ва турнир жадвалида якка пешқадамга айланди. Яхшибоевдан гол!  0 22:58Германия — Дания. Таркиблар маълум  1 22:53Евро-2024. Швейцария амалдаги чемпионни мағлуб этиб, дастлабки чорак финалчига айланди  61 22:41"Бетис" "Бавария" собиқ футболчисини харид қилди  0 22:08МЮ "Бавария" футболчиси билан музокараларни бошлади  1 21:41"Барселона" 23 ёшли футболчисини текинга қўйиб юборди  0 21:11"Интер" ва "Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси Саудия лигасига йўл олиши мумкин  1 20:31Карвахаль: "Реал"дан сўнг ҳеч бир Европа клубига ўтмасликка кафолат бераман"  13 19:42Уилсон Раж Перумал: "Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари мундиалга йўл олишади. Иордания Ироқдан кучлироқ. Саудия эса плей-офф орқали ЖЧга йўл олади  6

Санжар Риҳсибоев: “Бунёдкор” академиясида таҳсил олганман” Новости

Санжар Риҳсибоев: “Бунёдкор” академиясида таҳсил олганман”

Илк бор Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби сафида олий лигада дебют қилган Санжар Риҳсибоев ўтган йилги мавсумнинг иккинчи ярмини Тошкентнинг “Обод” клубида ўтказди.

Шу вақтда Риҳсибоевга олий лигамизнинг бир қатор клубларидан қизиқишлар пайдо бўлди. Булар орасидан “Олмалиқ” клуби футболчи билан жиддий қизиқиб қолди. Тошкентнинг “Обод” клуби ўз фаолиятини тўхтатиши ҳақида гап-сўзлар урчиган бир пайтда Санжарга “Олмалиқ”дан таклиф тушди ва футболчи “Олмалиқ” клубига кўчиб ўтди. Биз Санжар Риҳсибоев билан учрашиб ундан фаолияти ва футболга кириб келиши ҳақида суҳбатлашдик.

-  Куни кеча Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши баҳс олиб бордингиз. Биламизки олий лигадаги дебют учрашувингизни айнан “Сўғдиёна” клубида ўтказгансиз. Собиқ жамоангизга қарши баҳс олиб бориш сиз учун қандай бўлди?

-  Аввал Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубида бир ярим йил фаолият олиб борганман. “Олмалиқ” таркибида ушбу жамоага қарши қийин учрашувни ўтказдик. Биринчи даврада “Обод” клубида тўп тепган футболчиларнинг аксарияти “Сўғдиёна” клубига кўчиб ўтишган. Мисол учун, Шерзод Жалилов, Сардор Қаҳҳоров, Ғайрат Умиров, мана шу футболчилар билан биринчи даврада бир жамоа шарафини ҳимоя қилганмиз. Ушбу жамоа истаган рақибга бош оғриқ туғдириши мумкин.


-  “Обод” жамоасининг аввалги таркиби тарқалиб кетганидан афсусландингизми?

-  Бир жамоада елкама-елка туриб клуб шарафини ҳимоя қилганимиз. Ўша таркиб тарқалиб кетганидан сўнг албатта афсусландим. Фақат мен эмас ўша жамоада фаолият олиб борган барча футболчилар афсусланди десам муболаға бўлмайди. Нима ҳам дердим, янгиттан ташкил этилган “Обод” жамоасига омад тилайман.

-  “Олмалиқ” жамоасига кўчиб ўтишингиздан олдин Муборакнинг “Машъал” клуби билан оғзаки келишувга эришганингизни ўз интервьюингизда айтгандингиз. “Олмалиқ” жамоасига ўтишингиз қандай амалга ошди?

-  Тўғрисини айтсам ота-онам билан ҳам бу ҳақида гаплашиб маслахатлашмагандим. Оила аъзоларим  билан маслахатлашмасдан “Машъал” билан оғзаки келишувга эришгандим. “Олмалиқ” жамоаси қишки йиғинда ҳам менга таклиф билан чиққанди. “Обод” жамоаси ёпилиши ҳақидаги хабардан сўнг “Машъал” жамоаси менга таклиф билан чиқди. Муборакликлар таркибиги ўтишим деярли аниқ бўлиб турганда “Олмалиқ” менга шартнома таклиф қилди. Бу ерда пул ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Мен футбол ўйнашим керак. Фаолиятимни тўғри йўлга қўйиб олишим керак. “Олмалиқ” жамоасига ўтишимни оилам истади.


-  “Олмалиқ” ва “Машъал” жамоаларидан ташқари яна бошқа клублар ҳам сизга таклиф билдиришганми?

-  Бошқа жамоалар мен билан қизиқишгандир, лекин жиддий таклиф билан чиқишмаган.

-  Санжар айни дамда “Олмалиқ” жамоасида тўп тепяпсиз. Футболга кириб келишингизга ким сабабчи бўлган?

-  Футболга кириб келишимга ёшликдаги дўстим сабабчи бўлган. Маҳаллада тўп тепиб юрган кезларим отаси билан олдимга келган ва футбол тўгарагига боришга ундаган. Биринчи маротаба рад жавобини берганман. Адашмасам ўшанда 9 ёшда эдим. Ўша дўстим ҳам футбол тўгарагига қатнашар эди. Афсуски ўзи футболчи бўла олмади. У сабабли мен футболчи бўлиб етишдим. Илк бор БЎСМ-16 жамоасига борганман. Биринчи мураббийим Равил Иномов бўлган. Футбол сир-асрорларини мана шу мураббий қўл остида ўрганганман. Бу ерда бир йилдан бироз кўпроқ вақт шуғулланганман. Шундан сўнг “Қурувчи” клубига борганман. Ўша пайтдаги “Қурувчи” жамоаси ҳозирги кунда “Бунёдкор” клуби ҳисобланади. “Қурувчида” Баҳодир ака Усмонов, Дониёр ака Нортожиев, Александр Волков, Бахтиёр ака Ашурматов ва Сергей Лушан қўл остида машғулот ўтказганман. Орадан вақт ўтгандан сўнг “Бунёдкор” ёшлар жамоасига ўтганман. У ерда Ҳикмат ака Эргашев ва Мурод ака Отажоновлар қўл остида шуғулланганман. Шундан сўнг Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига мени Даврон Файзиев таклиф қилди. Бунинг учун уларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. “Сўғдиёна” жамоасида олий лигада дебют учрашувимни ўтказганман. Ўтган йили иккинчи даврада “Обод” жамоасига кўчиб ўтдим. Айни дамда “Олмалиқ” жамоаси шарафини ҳимоя қиляпман. “Обод” жамоасида бироз бўлса ҳам номимиз чиқди.

-  Футболчи бўлмаганингизда қайси касб соҳасини танлаган бўлардингиз?

-  Кино актёр бўлардим. Чунки ёшлигимдан Улуғбек Қодиров иштирокидаги фильмларни кўп томоша қилардим.

-  Профессионал футболчисиз. Ўзингизга қўйиб беришса қайси жамоада фаолиятингизни давом эттирган бўлардингиз?

-  Тўғрисини айтсам, “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоасида тўп тепишни истардим. “Пахтакор” жамоасида ким фаолият олиб боргиси келмайди дейсиз?


-  Кўп футболчилар ёшлигида бошқа чизиқда ҳаракат қилишади ва улғайгандан сўнг ўз позициясини ўзгартиришади. Сизда ҳам шундай ҳолат юз берганми?

-  Албатта, менда ҳам шундай ҳолат бўлган. Аввал марказий ҳимоя чизиғида ҳаракат қилганман. Ярим ҳимоя чизиғига ўтишимга Сергей Иванович Лушан сабабчи бўлган.

-  Олдимизда турган Хитой ва Жанубий Кореяга қарши учрашувлар олдидан қандай фикр билдирасиз?

-  Биринчи навбатда Хитойга қарши учрашув ҳақида ўйлашимиз керак. Ушбу жамоани мағлуб этгандан сўнг Жанубий Корея терма жамоаси ҳақида гапирса бўлади. Мени фикримча икки учрашувда ҳам ғалаба қозонамиз ва мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика