RU

Последние новости

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  3 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  6 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  7 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Самвел Бабаян: "Умид қиламанки, Ўзбекистонга аъло кайфиятда учиб кетамиз" Новости

Самвел Бабаян: "Умид қиламанки, Ўзбекистонга аъло кайфиятда учиб кетамиз"

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи Сервер Жепаров иштирок этди.

“Эртага ҳаммани – мураббий ва футболчиларни муҳим ўйин кутиб турибди. Биз ЖЧга чиқиш орзузига эришишни истаймиз ва ҳаммамиз учун имкониятлар яратиб берган мамлакат олдидаги қарзимизни узишими керак. Айни вақтда Ўзбекистонда спорт, айниқса, ёшлар спортига катта эътибор қаратилмоқда.

Бевосита эртанги ўйинга тўхталадиган бўлсам, биз кучли рақибга қарши ўйнаймиз. Айни вақтда Хитой футболида катта ўсишни кўриш мумкин. Клуб миқёсида ҳам жамоалар халқаро майдонда муносиб иштирок этмоқда. Бу мамлакатга киритилаётган сармоялар ҳам улкандир. Хитой термасини замонамизнинг энг кучли мутахассисларидан бири – Марчелло Липпи бошқармоқда. Сўнгги пайтларда ўйин сифати устида ишладик ва имкон қадар бара муаммоларни бартараф этдик. Эртага майдонда энг яхши ўйинимизни намойиш қиламиз.

Тошкентдаги ўйиндан кейин Хитой термаси мураббийи алмашди ва бу жамоага ижобий таъсир ўтказди. Рақибнинг сўнгги ўйинларини кузатдик. Ўйин сифати анча кучайганини айтиш мумкин. Хитой термасига қарши қизиқарли беллашув гувоҳи бўламиз. Бугун Жанубий Корея ҳақида эмас, фақатгина Хитойга қарши ўйин ҳақида ўйлаймиз. Барча эътибор эртанги ўйинга қаратилган.

Хитой термасидан фарқлик равишда, Ўзбекистон терма жамоасининг бир неча нафар футболчиси чет эл чемпионатларида тўп суради. Ўзбекистон Футбол Федерацияси тайёргарлик кўриш учун барча имкониятларни яратган, бироқ легионер футболчилар ҳар доим ҳам бир вақтда бизга қўшила олмайди.

Уханга келишдан олдин об-ҳаво нисбатан нам бўлишини айтишганди. Бироқ биз бу ерга етиб келганимизда ҳаво илиқ эканига амин бўлдик. Хитой чемпионатида тўп сураётган 3 нафар футболчимиздан рақиб ўйинчилари ҳақида етарлича маълумот олдик”, – деди Самвел Бабаян.

“Хитой кучли ва яхши жамоа, аммо биз ғалаба учун келдик. Умид қиламанки, Ўзбекистонга аъло кайфитяда учиб кетамиз. Жанубий Кореяга қарши беллашув ҳам биз учун муҳим саналади”, – дея фикр билдирди Сервер Жепаров.

Эслатиб ўтамиз, Хитой – Ўзбекистон учрашуви эртага, 31 август куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика