RU

Последние новости

08:47Sofascore. 10 дақиқа ҳаракат қилган Шомуродов, 82 дақиқа ҳаракат қилган Довбик билан деярли бир хил баҳога лойиқ кўрилди  0 08:35Туркия чемпионати. "Башакшехир"да йирик ғалаба, Пёнтекдан хет-трик! (+мусобақа жадвали)  3 08:17"Кайсериспор" Отабек Шукуровни трансфер қилишга яқин  1 08:10А Серия. 3-турнинг марказий учрашувида ҳисоб очилмади, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  6 07:51Мбаппе ўзини "Реал"да Роналдунинг вориси деб ҳисоблайдими? деган саволга жавоб берди  0 07:24Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 06:45ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Бетис", Мбаппе ЛаЛигадаги биринчи голини урди  0 02:28Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди  45 01:50Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лилль"ни мағлуб этди  1 01:46Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  4 01:42А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади, Шомуродов 82-дақиқада ўйинга қўшилди  25 01:25"Ман Сити" ўйинчисини "Бенфика"га ижарага берди  1 00:11Тен Хаг "Ливерпуль" (0:3)дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 23:19Бир-икки, бир-икки...  11 22:40АПЛ. 3-турнинг марказий учрашувида Салаҳ ва Диас "Манчестер"ни "ёндиришди"  14

Самвел Бабаян: "Рақибни ҳурмат қиламиз ва ғалаба учун майдонга чиқамиз" Новости

Самвел Бабаян: "Рақибни ҳурмат қиламиз ва ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Чемпионлар лигасининг 2-туридаги "Шабаб" ва "Пахтакор" жамоалари ўйинидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда дастлаб жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян ва футболчи Акбар Исматуллаев иштирок этди.

Самвел Бабаян: - Ушбу учрашув қийин ва кескин кечиши аниқ. "Шабаб" Саудиянинг энг етакчи жамоаларидан бири. Клуб катта тарихга эга ҳамда кўплаб совринлар эгасига айланган. Ушбу жамоа билан 2010 йил Чемпионлар лигасида тўқнаш келганмиз, ўзаро баҳслар тажрибаси бор. Рақибни имкон қадар ўрганиб чиқдик. Эртага яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишни истаймиз. Жамоамиз олдига барча мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли "Шабаб"ни кучли клуб сифатида ҳурмат қиламиз, лекин майдонда ўзимизнинг вазифани бажаришга интиламиз.

Каримовнинг йўқлиги бизга катта таъсир ўтказмайди деб ўйлайман. "Нафт" билан беллашувда ҳам иккинчи бўлимда Шерзодсиз ҳаракат қилдик. Дуранг қайд этилиб турган вазиятда ғалабани қўлга киритишга футболчиларда куч ва характер топилди. Жамоа шундай ҳолатларга тайёр туриши керак. Унинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчиларга эгамиз.

Бизда расмий ўйинлар амалиёти етишмаслиги бўлиши мумкин, лекин ўйинчиларнинг фаол ҳаракатлари эвазига буни енгиб ўта оламиз.

Акбар Исматуллаев: - Эртанги рақибимиз кучли жамоа. Таркибида бир қатор юқори савияда ўйнайдиган футболчиларга эга. Биз ҳам жамоа сифатида яхши шаклланиб боряпмиз ва эртага буни кўрсатишга уринамиз.

Мезбонлардан эса бош мураббий Жейми Пачеко ва дарвозабон Волид Абдуллоҳ анжуманда қатнашди.

Жейми Пачеко: - Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Чемпионат ва Чемпионлар лигасидаги ҳар бир ўйиннинг аҳамияти юқори. Биз лигага ҳам катта эътибор берамиз, Саудиянинг баъзи клублари эса ички чемпионатни афзал кўришмоқда. Шанба куни чемпионат ўйинида майдонга тушдик, шу сабабли таркибда ўзгаришлар қилишим мумкин. Асосий таркибда ўйнашга тайёр футболчилар етарлича. Наиф Ҳазази эртага асосий таркибда ўйнайди. Унинг ҳолати майдонга туширишга имконият беради.

"Пахтакор" билан  учрашувда рақибга мосланган тактик услубда ҳаракат қиламиз. Бунинг учун биз рақибни ўрганиб чиқиб, футболчиларга қандай йўл тутиш кераклиги тўғрисида маълумот берамиз.

Волид Абдуллоҳ: - "Пахтакор" Чемпионлар лигасидаги тажрибали клублардан бири. Бу жамоа кўп марта Саудия Арабистони клубларига қарши майдонга тушган. Учрашув қизиқ кечиши аниқ. Биз чиройли футбол намойиш этиб, уч очкога эга бўлишни истаймиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика