RU

Последние новости

11:15"Барселона" ярим ҳимоячиси жамоадан кетмоқчи  0 10:41Криштиану Роналду фаолиятини қайси клубда якунлаши маълум. У "Ал Насср"дан кетади  8 10:08Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:36"Рома" ёзда етти нафар футболчини сотиб юбормоқчи. Номлар маълум…  6 09:01Мбаппе Ла Лигадаги илк учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  6 08:30ЦСКА бош мураббийи нима сабабдан учрашув сўнггида Аббосбек Файзуллаев ва яна икки нафар футболчини захирага олганини тушунтириб берди  1 08:02Футзал. Бугун терма жамоамиз Францияга қарши баҳс олиб боради  1 07:31Суперлига. Бугун 16-тур баҳслари якунланади  7 07:25А Серия. Биринчи турнинг олтинчи ўйинидаҳам ғолиб номи аниқланмади, "Наполи" сафарда йирик мағлубиятга учради, 1-тур ўйинлари битта саҳифада  7 06:55Қозоғистон чемпионати. "Шахтёр Қарағанда" - "Ордабаси" 2:3, Яшибоев мавсумдаги еттинчи голини урди  1 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Реал Мадрид" 1:1, Юлдузларга тўла "Реал" ғалаба қозона олмади  3 02:29Ла Лига. "Реал Мадрид" мавсумнинг илк турида очко йўқотди  30 01:35А Серия. "Рома" меҳмонда "Кальяри" билан дуранг ўйнади, Шомуродов эса...  17 01:08ПРО-лига. 17-тур расмийлари эълон қилинди  1 00:49Максим Шацких: "Бугун биринчи даврадаги қарзимизни қайтардик"  6

Самвел Бабаян: "Қосимовнинг "Бунёдкор"дан кетишининг биз учун ижобий ёки салбий томони йўқ" Новости

Самвел Бабаян: "Қосимовнинг "Бунёдкор"дан кетишининг биз учун ижобий ёки салбий томони йўқ"

"Машъал" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб "шерлар" бош менежери қатнашди.
"Тўртинчи ўйинни ўтказдик. Баҳорги ўйинлар эканлиги сезилиб турибди. Майдонлар ҳолати жуда ёмон эканлиги билиниб турди. Барча имкониятни кўрсатиш учун бундай майдонлар халал берди. Биз бугун "Машъал" ва майдонга қарши ўйнадик", - деб гап бошлади Самвел Бабаян.

Рақиб тартибли ва курашчан жамоа эканлиги кўриниб турибди. Жамоада юлдузлар йўқ, лекин барча ўз ишини билади.

Ҳимоячилардан кўнглим тўқ. Таркибимизда Миладинович, Кримец, Мерзляков ва Ҳошимов каби ҳимоячилар бор, уларнинг ҳаракатларидан мамнунман.

Мен ҳимоя ва ҳужумга ажратмайман, бизда 10та ҳужумчи ва 10та ҳимоячи бор. Сергеев бугун гол урмаган бўлса ҳам катта ҳажмдаги ишни бажарди. Шундай футболчилар кўпроқ бўлса ижобий натижага эришаверамиз.

Андреев шифохонадан қайтиб келди, ўзини бироз яхши ҳис қилмоқда. Бугун жуда кескин ўйин бўлди, унинг мияси чайқалди.

Чемпионатда биздан ташқари 13та жамоа бор, Қосимовнинг "Бунёдкор"дан кетишининг биз учун ижобий ёки салбий томони йўқ деб биламан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика