RU

Последние новости

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Самвел Бабаян "Пахтакор" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг: "Дуранг адолатдан бўларди" Новости

Самвел Бабаян "Пахтакор" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг: "Дуранг адолатдан бўларди"

"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян "Пахтакор"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:1) матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу биринчи давранинг марказий ўйинларидан бири эди. Ўйин ва натижа ҳақида гапирсам - агар дуранг бўлганида адолатдан бўларди. Биз ҳужумда ўйнамадик. Яхши вазиятлар бўлганди. Афсуски, ҳужумларимиз ўхшамади. 



- Голдан кейин нима учундир "Навбаҳор" олдинга бориш ўрнига, ўйинни ташлаб юборгандек кўринди. 

- Бундай бўлмади. Биз вазият яратиб, олдинга боришга уриндик. Барча охиригача ҳаракат қилди. 

- Мазмунли, жанговар ўйин кўрдик. Интизомни ушлаб турдингиз. Лекин, нима учун бу ўйин охиригача бўлмади? 

- Таянч зонасида қўпол хато бўлди. Ўйин даражасига келадиган бўлсак, бу ОЧЛ даражасидаги баҳс бўлди. "Навбаҳор"да ҳозир  жамоа янги. 60-70 фоизга янгиланган. Ўйиндан-ўйингача максимал равишда кучаямиз. 


- Ўйиндаги алмаштиришларингиз мағлубиятга таъсир қилди деб ўйлайсизми?

- Йўқ. Бунга жароҳат ҳам сабаб эди. Азим Аҳмедовда жароҳат бор эди. Григалашвилида эса алмаштириш вақти келганди. 

- "Навбаҳор" ўйин давомида аниқ ҳужум қилгани йўқ. Лекин жамоа таркиб жиҳатдан яхши. Балки яхшироқ ҳужум бўлганида ғалаба бўларди?

- Биз бугун ўз салоҳиятимизни кўрсата олмадик. Хатолар бўлди. Ҳали буни таҳлил қилиб чиқамиз. Балки ҳаддан зиёд ғалаба қозонишни истаб юборгандирмиз. 


- Ўткир Юсуповнинг ўйиндан кейинги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз? Бу тўғрими?

- Бу вазиятни ҳали кўрмадим. 


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: -41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика