RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. Аморим Лиccабонда Гвардиоланинг таъзирини берди, "Ливерпуль" "Байер"га имконият қолдирмади  56 03:00ЕЧЛ. "Реал" бу сафар ўз уйида "Милан"га ютқазди  124 01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  24 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  6 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  4 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  2 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

Самвел Бабаян: "Охирги турларда ўзининг барча камчиликларини ҳакамларнинг хатоси билан хаспўшлаб, қаҳрамонга айланишга ҳаракат қилаётганларни кўряпмиз" Новости

Самвел Бабаян: "Охирги турларда ўзининг барча камчиликларини ҳакамларнинг хатоси билан хаспўшлаб, қаҳрамонга айланишга ҳаракат қилаётганларни кўряпмиз"

Ўзбекистон кубоги биринчи туридан ўрин олган "Олимпия" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ҳаммага салом. Биринчи навбатда, ушбу учрашув ўтказилган жой ҳақида гапирмоқчи эдим. Бу стадион жойлашган коллеж ўзбек футболидаги мураббий, футболчи ва бошқа ходимларни ишлаб чиқарувчи асосий даргоҳ деса бўлади. Бундан анча йиллар аввал шу ерда таҳсил олганман. Бу жойга қайтиш менга жуда ҳам ажойиб ҳисларни берди. "Навбаҳор" таркибидаги кўп футболчилар ҳам айнан шу ерда билим олишган. Бу ўқув даргоҳи нафақат спорт, балки ҳаётга ҳам тайёрловчи ажойиб жой ҳисобланади. Олимпия захиралари коллежи маъмурияти ва Одил Аҳмедовга шу каби ажойиб футбол муҳитини яратганлари учун раҳмат айтиб қоламан. Бугун, мана бу ерда катта футбол кўрдик. "Навбаҳор"га қарши майдонга тушган ёшлар қанчалик махоратга эга эканликларини бугун кўрсатишди. Ўйлайманки, келажакда улар ривожланишда давом этишади ва терма жамоада ўйнаш даражасига чиқишади. Ўйинга келсак, биз бугун таркиб билан бироз тажриба ўтказдик, ўйин амалияти бўлмаган футболчиларга имконият бердик. Муҳими, натижа қониқарли. Эътирозлар, камчиликлар албатта бор. Бунинг устида ишлашда давом этамиз. Умуман олганда, бу каби ўйинларга тўғри тайёрланиш бироз мушкул бўлади. Йигитларга бу ўйин муҳимлиги ҳақида қанча гапирилса ҳам барибир рақибдан бир бош устун эканимиз уларнинг ҳаёлидан ўтади. Шу сабаб ҳам, ўйинчилар бор кучини ишлатиши бироз қийин кечади. Бу нарсага биз охирги 10 дақиқада эришдик ва бор кучимиз билан ҳаракат қила бошладик. 

- Ўйиндан сўнг Одил Аҳмедов билан суҳбатлашганимизда у "Навбаҳор"нинг асосий ўйинчилари ушбу учрашувда майдонга тушишлари муҳим бўлганини айтди. Бизда ўз ўзидан Одил Аҳмедов учрашув олдидан сиздан айнан асосий футболчиларни майдонга туширишишни сўрагани ҳақида фараз пайдо бўлди. Албатта, ёш футболчиларга тажриба бўлиши сифатида. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Йўқ, мен фаолиятим давомида рақиб жамоа бирор марта ҳам ниманидир келишиб олмаганман. Бу масалага келсак, биз асосий таркиб билан ўйнашга мажруб эдик. Айниқса, ўйиннинг охирида. Биринчидан, биз бу мусобақага жиддий қараймиз. Иккинчидан, бизда бошқа ўйинчилар йўқ. Жамоада 13-14 нафар ўйинчилар бор. Биз фақат бир таркиб билан ўйнаймиз. Қолган ўйинчилар ёшлар. Шу сабаб ҳам биз таваккал қилишни истамадик, шундан ташқари ўйин амалиёти керак эди, чунки турлар орасидаги муддат 9 кунни ташкил қилади. 

- "Навбаҳор" ўринбосарлар таркиби сизнинг талабингизга жавоб бермайдими? Бугун 2006-2007 йиллардаги футболчиларга қарши майдонга тушдингиз. Шу нуқтаи назардан қаралса, ўринбосарлар таркибини майдонга ташласангиз ҳам бўларди...

- Мен бир нарсани кўп айтганман. Мен футболда тажрибаларни қабул қилмайман. Тажрибалар бўлмаслиги керак, клубда аниқ стратегия бўлиши керак. Европа ёки бошқа жойларда иккинчи даражали турнирларда ҳар хил тажрибалар қилишади. Биз эса Ўзбекистон кубогига жиддий ёндашмоқдамиз. Шу билан бирга, йигитларда ўйин амалиёти бўлиши керак. Ёшларга келсак, бизда иқтидорли ёш футболчилар етарли. Масалан, U-17 терма жамоаси йиғинларига шу кеча кундузда уч нафар футболчини жўнатамиз. Умуман олганда тахминан 6 нафар футболчимиз бу жамоага номзод. Бу натижа "Навбаҳор" учун жуда яхши ҳисобланади. 

- "Олимпия" ўйинчилари ичидан кўзга ташлангани бўлдими?

- Албатта, иқтидорли йигитлар бор. Масалан, "Олимпия" сафида гол урган ҳужумчи. У айнан "Навбаҳор" футболчиси ҳисобланади ва ҳозирда ижарада. У бугун икки томонлама иштиёқ билан ўйнади. "Олимпия"да етарлича яхши ўйинчилар бор. Бугун биз буни кўрдик. 

- "Олимпия" ўйинини анализ қилдингизми. Жамоа қандай ўйин кўрсатди. Ўтказиб юборилган голда нима юз берди?

- Ўтказиб юборилган голга келсак, агар бугун ВАР бўлганда гол бекор қилинарди. Чунки, у ерда дарвозабонга ҳужум бўлганди. Бугун ҳакам курашишга қўйиб берди. Умуман олганда бутун чемпионатда шундай курашлар бўлиши керак. Хорижга чиққанимизда бизга бироз ноқулай бўлади. Сабаби, маҳаллий чемпионатда ўзаро курашларга унчалик ҳам имконият қолдирилмайди. Осиё майдонларида эса ҳакамлар курашишга қўйиб беради. Бу яхши, албатта. Голда дарвозабонга нисбатан қўполлик бўлганди. Посбонимиз симуляция қилмади. У терма жамоа дарвозабони, у биринчи рақам. Рақиб ўйинини албатта ўргангандик. Улар қандай ўйнашади, стандард вазиятларда қандай ҳаракат қилишади. Барчасини ўргангандик. Бизда бу ишни бажарадиган алоҳида жамоа бор. 

- Кубок учрашувлари доирасида эндигина профессионалликка қадам қўяётган жамоалар "Навбаҳор", "Пахтакор", "Бунёдкор" каби йирик клублар билан ўйнамоқда. Кичик туманларга ҳам гранда жамоалар ташриф буюришмоқда ва у ердаги мухлислар учун бу албатта яхши. Шу ҳақида фикр билдирсангиз.

- Албатта, бу футболимизни оммавийлаштиради. Сир эмаски, айнан шу каби ўйинларда янги номлар пайдо бўлади. Улар шу каби ўйинлардан трамплин сифатида фойдаланишади. Бу жуда яхши бошланиш. "Олимпия" шунга мисол, албатта. Хориж футболидан маълумки, гранд клублар шу каби кичик жамоалар билан ўйнаб, баъзида мағлуб ҳам бўлишади. Бу эса ўша жамоа ривожланишига ва ўша жамоадаги ўйинчилар учун катта футболга қадам бўлиши мумкин. Бу жуда яхши нарса.

- Агар ВАР бўлганида "Навбаҳор" пенальти тепмаган, аксинча "Олимпия" пенальтига эга бўлган бўларди. Бундан ташқари, "Навбаҳор"нинг голи офсайд сабаб бекор бўлган бўларди. Умуман олганда, охирги вақтлардаги ҳакамларнинг хатолари жамоаларга қандай зарар келтирмоқда?

- Тўғриси, ҳакамликни муҳокама қилиш ниятим йўқ. Ҳакамлар ҳам биз каби инсонлар. Агар мен гапирсам, жуда кўп гап бор. Бироқ, бир нарсани айтиб ўтишим жоиз, баъзи жамоалардан фарқли ўлароқ, биз ҳеч қачон нолимаймиз. Баъзи жамоалар ўзаро ўйинларимиздан сўнг пенальти бор эди, пенальти йўқ эди, дея эътироз билдиришни бошлаб юборишади. Мен ҳозир фақат фактларни гапираман. Учинчи терда исталган чемпионатда ҳисобланадиган гол киритдик. Голимизни бекор қилишди. Пенальти тепилаётганда рақиб ўйинчиси ўша пайтнинг ўзида ўйинчимиз томон югуриб келди. Бу нарсаларни биз гапирмаймиз. Ҳакамларга эса хато қилиш ҳос нарса, чунки улар ҳам инсон. Биз ҳеч қачон бу каби мавзуларни кўтармаймиз. Агар айб қидириш керак бўлса, инсон айбни ўзидан излаши керак. Биз мағлуб бўлсак, ҳакамнинг хатоларидан эмас, ўз айбимиз билан мағлуб бўлган бўламиз. Ҳакамлик қийин соҳа, сониянинг қандайдир улушида керакли қарорни қабул қилиш керак. Охирги турларда ўзининг барча камчиликларини ҳакамларнинг хатоси билан хаспўшлаб, қаҳрамонга айланишга ҳаракат қилаётганларни кўряпмиз. Бунақаси бўлмайди. Инсон ҳар бир ҳолатда ўзи бажараётган ишга лаёқадли эканлигини кўрсатиши керак.

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика