Самвел Бабаян: "Эрон клублари билан бўлган баҳслар доимо юқори савияда, томошабоп тарзда кечган"
05 ноя 2023 23:02
Новости
Самвел Бабаян: "Эрон клублари билан бўлган баҳслар доимо юқори савияда, томошабоп тарзда кечган"
Самвел Бабаян: – Ассалому алайкум! Барчага хайрли кун! “Нассажи Мазандаран” адашмасам, ўз тарихида илк маротаба ОЧЛда иштирок этаётганлиги сабабли, ушбу мусобақага жиддий тарзда тайёргарлик кўрганлигини эътироф этиш жоиз. Бунга биз жамоа Наманганга ташриф буюриб, бизга қарши майдонга тушганида ҳам гувоҳ бўлдик.
Шунингдек, фурсатдан фойдаланиб, юқори даражадаги ташкилотчилик учун “Нассажи Мазандаран” вакилларига жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Албатта, яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бизни Эрон билан кўп нарса боғлаб туради. Боиси, ОЧЛда халқаро майдонларда Эрон шарафини ҳимоя қилган деярли барча клублар билан ўзаро рўбарў келганмиз ва ўша баҳслар доимо юқори савияда, томошабоп тарзда кечган.
Ушбу мамлакатлар терма жамоалари ҳамда клублари бир-бирларига рақиб бўлса, бу ҳар икки юрт футболи ривожида муҳим омил бўлиб, хизмат қилади. Бундай ўйинлар орқали биз бир-биримизни тўлдириб, ривожланамиз.
Азимжон Аҳмедов: – Аввало барчага салом! Эртанги ўйинда барча имкониятларимизни ишга солган ҳолда, мухлисларимизга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Комментарии