Самвел Бабаян бошчилигидаги "Чанчун Ятай" Пеллегринининг собиқ клубини мағлуб этди
06 июн 2020 20:42
Новости
Самвел Бабаян бошчилигидаги "Чанчун Ятай" Пеллегринининг собиқ клубини мағлуб этди
Хитой клублари пандемиядан кейинги рестартга тайёргарликни давом эттиришмоқда.
Ўзбекистонлик мураббий Самвел Бабаян бошчилигидаги "Чанчун Ятай" клуби бугун Суперлига иштирокчиси "Хебей Чайна Форчун"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўйинда қуйи лига вакили 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Маълумот учун, 2016-2018 йилларда "Хебей Чайна Форчун"да Мануэль Пеллегрини бош мураббий бўлиб ишлаган эди.
Ўртоқлик учрашуви.
"Чанчун Ятай" - "Хебей Чайна Форчун" 4:2
Голлар: Сун Жие, Сержиньо, Янг Чаошенг, Занг Зижиан - Рен Ханг, Маркао.
Комментарии