RU

Последние новости

20:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Райян" 0:1 (матнли трансляция)  16 19:59Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"  0 19:26"Арсенал" рекорд трансферни амалга оширишга тайёр   0 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  3 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  4 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  6 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   3 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  10 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   1 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  15 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  3 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  20 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  7

Руслан Матниёзов: “Олий лигадаги дебют мавсумимдан кўнглим тўлди” Новости

Руслан Матниёзов: “Олий лигадаги дебют мавсумимдан кўнглим тўлди”

Асли хоразмлик ва бугунги кунда Тошкентда истиқомат қилаётган Руслан Матниёзовни мухлислар унчалик ҳам яхши билмаса керак.

Бунгача асосан биринчи лига клублари ва Қозоғистон биринчи лигаси иштирокчилари сафида бўлган посбон мавсумлар оралиғида “Қўқон-1912” таркибига келиб қўшилди. Бу қўқонликларнинг “НБУ-Осиё”га қарши ўтказган синов-назорат баҳсидан сўнг амалга ошди. Шу куни бор маҳоратини ишга солиб, жамоасини бир қатор муқаррар голлардан сақлаб қолган Русланни ўйин тугаши заҳотиёқ Рустам Абдуллаев ўз жамоасига таклиф этди. Бу эса унинг учун кутилмаган чорлов бўлди ва олий лигада ўзини синаб кўришга аҳд қилди. “Шунқорлар”нинг асосий посбонига айланиш учун Матниёзов энг аввало Андрей Бакланов ва Азиз Ашуров бўладиган рақобатда ютиб чиқиши шарт эди. Унинг элитадаги дебют ўйини “Машъал”га қарши кечди. Ўйиндан бир кун олдин ёшлар лигасидан ўрин олган баҳсда 90 дақиқа давомида харакат қилган Руслан эртаси куни майдонга тушишга 99 фоиз ишонмаганди. Аммо мураббийлар уни кутилмаганда асосий таркибга киритди. Бундан Матниёзовнинг ўзи ҳам қаттиқ ҳаяжонга тушди. Аммо у буни сездирмасликка уринди. Учрашув эса унинг тайёр эмаслигини яққол кўрсатиб қўйди. Қўқонликлар шу куни Муборакда мағлубиятга учраганидан сўнг 28 ёшли дарвозабон кўп вақт ўзини руҳан тиклай олмади. Ўша пайтда у билан суҳбатлашганимизда, энди бошқа имконият бўлмаслигини айтарди. Лекин биринчи давранинг қолдирилган учрашувида “Пахтакор”га қарши ҳам дарвоза Матниёзовга ишониб топширилди. “Шерлар”га қарши учрашувда мухлислар умуман бошқа Русланни кўрди. Сабаби дарвозабон бир нечта сейвларни намойиш этиб, кўпчиликни эътиборини қозонди. Мавсумнинг сўнгги ўйинида ҳам мураббийлар Матниёзовга ўзини кўрсатиш учун имконият берди. “Бунёдкор”га қарши баҳсда “Қўқон-1912” посбони ўз дарвозасидан 5 (!)та тўп ўтказиб юборди ва майдонни шерикларидан олдин тарк этишга мажбур бўлди. Чунки Матниёзов қизил карточка олишга мажбур бўлди. Мавсум якунига етгач, Руслан билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик. 


- Руслан, “Бунёдкор” билан ўйин ҳақида нима дейсиз? Шу куни жамоангиз йирик ҳисобда мағлубиятга учради.
- Тўғриси, бундай бўлишини сира кутмагандик. Мавсумнинг сўнгги учрашувида мухлисларимизни ижобий натижа билан хурсанд қилиш асосий вазифаларимиздан бир эди. Аммо кўрдингиз шу куни тажриба барибир ўз сўзини айтди. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрилганди. Ҳамма футболчилар ўзини кўрсатиш учун харакат қилди. Чунки келаси йил кучлироқ жамоалардан таклиф бўлиши мумкин. Бу – футбол. Кимдир ютади ва кимдир ютқазади.

- Ўтказиб юборилган голларда ўзингизни қанчалик айбдор ҳис қилдингиз?
- Биласизм футбол жамоавий ўйин. Шунинг учун мағлубиятда бутун жамоанинг айби бор деб биламан. Дарвозабоннинг бир ўзи ҳеч нарсани ҳал қила олмайди. Бунга ҳамма жавоб беради.

- Бу голлардан бирортасини ҳам қайтаришни иложи йўқмиди?
- Ҳар бир дарвозабон имкон қадар ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаликка харакат қилгани каби, мен ҳам шу куни дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолиш учун астойдил харакат қилдим. 5та голдан бирортасини қайтаришни иложи бўлганида йирик ҳисоб бўлмасди деб ўйлайман.

- Шу куни қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлдингиз. Ҳакамнинг қарорига қандай муносабатдасиз?
- Ҳақиқатдан ҳам қизил карточка бор эди. Ўша вазиятда бу энг охирги фол эди. Агарда рақиб футболчисини тўхтатмаганимда балки яна дарвозамиз ишғол этилган бўлармиди. Шу боис сўнгги чорани қўлладим. Аммо ҳакам ҳисоб йирик кўриниш олиб турган бундай пайтда сариқ карточка билан огоҳлантирса ҳам бўларди. 5:0дан кейин четлатиш юз берса ҳар қандай жамоа руҳан синиб қолиши аниқ.


- Жорий мавсумдаги фаолиятингиздан қай даражада қониқиш хосил қилдингиз?
- Кўнглим тўлди десам ҳам бўлади. 50х50. Машғулотларда тинимсиз равишда ўз устимда ишладим ва асосий таркибда майдонга тушиш учун харакат қилдим. Қолаверса ёшлар лигадаги баҳсларда ҳам иштирок этиб, етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим.  

- Бу сизнинг олий лигадаг дебют мавсумингиз эди...
- Ҳа, шундай. Илк мавсумдаги иштироким менимча ёмон чиқмади. Насиб қилса келгусида янада ўзимни кўрсатаман.

- Асосий таркибдаги ўйинларингиз асосан Тошкент клубларига қарши учрашувларда юз берди. Бу тасодифми?
- Билмасам. Мураббийлар имконият берганида бундан унумли фойдаланиб қолишга ва мухлисларни олқишини қозонишга уриндим. “Машъал”га қарши кечган ўйинда тўғриси, майдонга тушишимга унчалик кўп ишонмагандим. Чунки ўзингиз биласиз бир кун олдин ёшлар жамоаси таркибида 90 дақиқа харакат қилганман. Мен учун бу сюрприз бўлди. Кейинчалик “Пахтакор”га учрашувда бошланғич таркибдан ўрин олдим. Шу куни омадимиз келиб, “шерлар” билан дуранг қайд этдик. Мақтанишга йўймангу, ушбу ўйинда ўзимни кўрсата олдим деб ўйлайман. Бир қатор реакция ва сейвлар ўхшади. Стадионга келган ишқибозлар ҳам қўллаб-қувватлади. Шундан сўнг ўзимга бўлган ишонч ортди. Кейинги икки ўйиним эса “Бунёдкор”га қарши юз берди. Тўғриси, ўтказиб юборган голларим ҳақида эслашни истамайман. Жуда ҳижолатдаман... Аммо бу менга каттагина тажриба бўлди. 

- “Қўқон-1912”да ўйнаб қанчалик ўсишга эришдим деб ўйлайсиз?
- Юқорида айтганимдек бу йилги фаолиятимдан кўнглим тўлди. Қўқон жамоасига борганимдан афсусланмайман. У ерда маҳоратли посбонлар билан машғулот ўтказдим. Тажрибам ошди. Жамоада ички муҳит ажойиб эди. Айниқса маъмуримиз Мерожиддин ака ҳаммани кулдириб юрарди. Йигитлар билан ҳам дўстона ва илиқ муносабат ўрнатилган.


- Ишқибозлар тўғрисидачи, нима дейсиз?
- Уларга мингдан-минг раҳмат. Ҳар бир ўйинимизга келиб, сезиларли даражада қўллаб-қувватлаб туришди. Бу эса ўйинларда бизга руҳий ўсишни берарди. Улар хатто сафар учрашувларида ҳам жамоани ёлғизлатиб қўйишмади. Машғулотга ҳам кўплаб ашаддий ишқибозларимиз ташриф буюрарди. “Бунёдкор”га қарши ўйинда ҳам гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, қизил карточка олиб майдондан четлатилганимдан кейин ишқибозларимиз мени қўллаб-қувватлаб турди. Шу куни ютқазган бўлсакда, мухлисларимизнинг олқишидан кўнглим бироз кўтарилди. Бунинг учун уларга ташаккур дейман.   

- Келгуси режаларингиз қандай? Жамоада қолмоқчимисиз ёки бошқа таклифларни кўриб чиқасизми?
- Олдимда бир қатор вариантлар турибди. Олий лиганинг аксарият клубларидан оғзаки таклифлар бўлди. Аммо якуний бир қарорга келганим йўқ. Айни дамда оилам билан дам оляпман. Агарда қўқонликлар келаси мавсум хизматимга эхтиёж сезиб, қолишимни сўраса бу ҳақда батафсил гаплашиб олишимиз ҳам мумкин.

- Бу йилги мавсумда сизга қайси дарвозабонларнинг ўйини ёқди?
- Элдор Суюновни. “Насаф” посбонини бугунги кунда мамлакатимиздаги биринчи рақамли дейиш мумкин.

- Европадан ёқтирган голкиперингизчи?
- Клаудио Браво. “Галатсарой” посбони Фернандо Муслера эса кумиримдир.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика