RU

Последние новости

00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  0 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  51 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  1 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  36 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  3 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  19 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  28 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  1

Руслан Аҳмедов: "Биринчи даврада бир сўм ойлик олганимиз йўқ" Новости

Руслан Аҳмедов: "Биринчи даврада бир сўм ойлик олганимиз йўқ"

Про-лиганинг 15-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"ни ҳақли ғалабаси билан табриклайман. Барибир жамоа футболчилари биздан кўра савиялироқ. Биз эса кутилганидек ҳимоявий услуб танлагандик. Режамиз дастлабки 15-20 дақиқаликда рақибнинг катта темпига туриб бериб, гол ўтказиб юбормаслик, кейинчалик темпни тенглаштириб, гол уришни истагандик. Иккинчи бўлимда яхши вазиятимиз бўлди. Ундан фойдаланишимиз керак эди. "Локомотив"ни яна бир бор табриклайман. Уларга омад тилайман. Жамоа ўз олдига қўйилган вазифасини бажаради деб ўйлайман. Шу сабабдан улар ҳозир етакчи бўлиб туришибди. Ҳаёт давом этади. Ютқаздик. "Локомотив" биринчи ўринда эканлиги бекорга эмаслигини кўрсатди. Биз кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- Биринчи даврадаги ўзаро ўйинда "Хоразм"да кўпроқ имконият бўлганди. Бугун эса аксинча. Бу ўйинларда мезбон фактори роль ўйнадими?

- Албатта, мезбон фактори доимо роль ўйнайди. Айниқса майдон сифатида. Масалан, биз бошқачароқ майдонда машғулот қиламиз. "Локомотив" майсаси эса жуда юқори савияда, тўп тез юради. Шу боисдан йигитларим анчагина қийналади. Паслар тезлиги, ҳаракат тезлиги бошқача. Юу эса доимо ўз сўзини айтади. Биз эса барибир ҳимояда ўйнадик. Хоразмдаги ўйинда ҳам 70 фоиз тўпни ушлаб турди "Локомотив". Ўшанда стандартдан кейин гол уриб, асосан қарши ҳужумларда ўйнагандик. Кам ҳужум қилганимизга илк навбатда майдон сифати ҳалақит берди. Шунда ҳам ҳаракат қилдик. Тўп бошқача сакрагани учун биринчи голни, рикошет бўлгани учун иккинчи голни ўтказиб юбордик. Ҳеч бўлмаса дуранг ўйнаб кетишни ният қилгандик. Майли бу футбол.

- Биринчи бўлимдан кейин дарвозабоннинг алмаштирилиши ўтказиб юборилган голлар сабаблими?

- Ҳа, бу ерда бошқа сабаб ҳам бор. Биринчи голни ўтказиб юборгандан кейин дарвозабон ўзини йўқотиб қўйди. Дарвозабон ярим жамоа дейишади-ку. Ҳаяжонлангани учун алмаштирдик. Голдан кейин у бир қанча вазиятларда нотўғри ўйнади. Ҳимоядан чиқиб кетиш борасида ўзимизнинг режаларимиз бор эди. У шундай режаларда хато қилди. Шунинг учун уни алмаштиришга тўғри келди. 

- Айниқса иккинчи бўлимда ҳимоядан чиқишда жамоа кўп хато қилди. Бу олдинги ўйинларда ҳам кузатилаётганмиди?

- Ҳа, кузатилаётганди. Бугун айтганимдек, "Локомотив"нинг прессинги жуда кучли бўлди. Хатолар эса дарвозабондан бошланди. Биринчи паснинг нотўғри бўлганлиги сабабли барча схемалар бузилади. Биз бошқача йўналишни режа қилгандик, бироқ дарвозабон ҳаммасини бузиб ташлади. Шу сабабли ҳимоядан чиқишда кўп хато қилдик. 

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида ўзингиз учун керакли нуқталарни кучайтира олдингизми?

- Йўқ, чунки бизда молиявий томондан ҳолат яхши эмас. Бизга фақатгина 20 июндан расмий тарзда ҳомий бириктирилди. Бунгача жамоа биринчи даврада бир сўм ойлик олгани йўқ. Шу боис биз жамоага савияли футболчилар чақира олмаймиз. Биздан 6 нафар футболчи кетган бўлса, фақатгина икки футболчини таркибга жалб қилдик. Қолганига эса ёшлар билан ишлаяпмиз. Секинлик билан молиявий томондан барқарорлашяпмиз, "Узтелеком" қарзларни ёпишга ҳаракат қиляпти. Ёзги трансферларда эса биз анчагина қийналдик. Бюджетимиз кам, биринчи даврада ойлик берилмагани учун футболчиларни олиб келишнинг иложи бўлмади. Балки келаси йили бўлиб қолар. Молиявий томондан яхши бўлиб турсак, таркибни кучайтирармиз.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика