RU

Последние новости

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  4 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  4 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  2 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  5 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Рус матбуоти ва таниқли журналистлар Шомуродов ҳақида нима дейишмоқда? Новости

Рус матбуоти ва таниқли журналистлар Шомуродов ҳақида нима дейишмоқда?

Россиянинг машҳур "Sports.ru" нашри ҳамда таниқли журналистлар Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида қизиқарли мақола ва фикрларни билдиришмоқда.

Қуйида ўша мақола ва журналистларнинг Шомуродов ҳақида ёзганларига тўхталиб ўтамиз.

Карпиннинг Шомуродовдан кўнгли тўқ, дея бошланади мақола.

"Шомуродов янги мавсумдаги шубҳасиз энг ёрқин юлдузлардан бири. Эътиборлиси, ўтган мавсум Шомуродов умумий ҳисобда 3та голга муаллифлик қилганди. Туланинг "Арсенал" жамоасига қарши ўйиндан кейин унинг ҳисобидаги гол плюс пас (2 гол, 1 ассист) тизимидаги очколари сони  3тага етди. Шомуродов ҳақида кўпчилик ўтган мавсум якунида яхши тасаввурга эга бўлганди. "Краснодар"га сузувчилар учун чиқарилган сеҳрли қалпоқча билан урган голи барчанинг ёдида. Ўшанда Элдор захирадан ўйинга қўшилиб "Ростов"га 1 очкони тақдим этганди. Қизиғи, ўша голдан сўнг Шомуродов кийиб чиққан қалпоқчани ижтимоий тармоқларда "Элдор-қалпоқлари" деб номланган кенг рекламаси кетганди", дейилади мақолада.



"Шомуродов ёзда "Ростов"нинг янги мавсумга тараддуд кўриш жараёнида ҳам асосий юлдузига айланди. "Париматч Премьер" кубогида ЦСКА дарвозасига киритилган иккита гол уриб барчанинг диққатига сазовор бўлди. Кейинчалик премьер лиганинг илк турида "Оренбург" дарвозаси яна ўша машҳур бош билан ишғол этилди. Шундан сўнг журналистлар ҳам Карпиндан Шомуродов топ клубларда ўйнашга тайёрми, дея сўрай бошлашди. Валерий Карпин эса журналистларга Элдор "Ростов"да ўтган йил мобайнида доимий ўсишга эришгани ва эндигина мураббий хоҳлаган даражага чиққанини таъкидлади".

Кейинчалик "Спартак"ка қарши иккинчи тур доирасидаги баҳсда Шомуродов ёмон таассурот қолдирмади. Бироқ кутилган ўйинни намойиш эта олмади. Туланинг "Арсенал" жамоасига қарши ўйинда эса Шомуродов том маънода энг зўри бўлди. Дастлаб у ажойиб техникасини кўрсатди.  Ионовнинг узатган голли паси ва ғалаба тўпи. Бир ҳимоячидан усталик билан ўтиш, иккинчисини алдаш ва ҳужумга чиройли якун - зарба. "Ростов"нинг мазкур ғалаба тўпи тўлиқлигича Шомуродов номига ёзилди.

Ёзда Шомуродов "Ростов" билан шартномани 3 йилга узайтирди. Шомуродов "Ростов"нинг ўтган йилги асосий ҳужумчиси, исландиялик Бьорн Сигурдсонни захирага ўтказди. Карпин эса яқиндагина чиройли, хўрлиқо Машага берган интервьюсида Элдорни Россия премьер лигасидаги энг иқтидорли футболчилар (Ака-ука Миранчуклар, Азмун ва Шомуродов) қаторида тилга олди.

Ҳозирча Россия премьер лигасининг янги юлдузи ҳақида шулар.



Қўшимча сифатида шуни айтиш керакки, Туланинг "Арсенал" жамоасига қарши ўйиндан кейин таниқли рус шарҳловчилари, журналистлар ва ижтимоий тармоқдаги машҳур инсонлар Шомуродов ҳақида жуда кўп илиқ фикрларни билдиришди.

Хусусан собиқ футболчи, таниқли спорт шарҳловчиси Константин Генич Шомуродовни Россия премьер лигасининг юлдузи дея атади.

Чемпионат.ком нашри журналисти Дмитрий Егоров эса ўз аккаунтида Мостовой ва Георгийнинг Шомуродовни "Ростов"нинг энг яхши ва қизиқарли трансферига айлангани ҳақида гапиришганини маълум қилди ҳамда журналист Шомуродовни энг зўри дея ёзди.

Қирғизистон Футбол Федерацияси матбуот котибаси Наталья эса Шомуродовни ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли футболчиси дея атади.

"Спорт Экспресс" нашри бош муҳаррир ўринбосари Дмитрий Симонов эса Шомуродовни "Спартак"ка таклиқ қилди. У шундай ёзади: "Қиммат, ҳали чемпионатимизга мослашмаган легионерларга пул сарфлагандан кўра, яхшиси Шомуродовни сотиб олган маъқул. Понсе билан таққослаб кўринг. Ҳали у мослашиш жараёнида..."



Маълумот ўрнида: "Sports.ru" сайтида Россия премьер лигасининг виртуаль футбол учун мўлжалланган фэнтези ўйинида Шомуродов энг кўп очко тўплаган футболчилар орасида учинчи ўринда бормоқда ва трансфер бозорида энг талабгор футболчига айланган. Шомуродов учинчи турдан сўнг 17 очко тўплаган ҳолда 19 очкодан эга Александр Соболев ва жамоадоши Алексей Ионовдан ортда қолмоқда холос.


Шомуродов ва Азмун Осиё нашри эътирофида 

Шомуродов "Машъал" академиясига қандай келиб қолганини биласизми? 



Рейтинг: +145   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика