Руни ван Галнинг қарори туфайли Евро-2016ни ўтказиб юбориши мумкин эди
29 мар 2016 16:10
Новости
Руни ван Галнинг қарори туфайли Евро-2016ни ўтказиб юбориши мумкин эди
"Сандерленд"га қарши Премьер-лиганинг 26-тури учрашувида жароҳат олган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни, апрель ўртасида сафга қайтади.
Шундай қилиб, форвард мавсум охиригача оптимал формага келиб олади ва Евро-2016да бор кучи билан ўйнай олиши мумкин.
Руни жароҳатини оғирлаштириб олиши мумкин эди. "Сандерленд"га қарши баҳсда Уэйн оёғидаги оғриқ туфайли алмаштиришларини сўраган, аммо Луи ван Гал футболчига учрашувни охиригача давом эттиришни буюрган. Олдинроқ мутахассис Руни ўзи ўйинни якунлашни истаганини айтган эди, аммо матбуотнинг аниқлашича, футболчи учрашувнинг 65-дақиқасида алмаштиришларини сўраган. Агар Уэйннинг пайлари бироз кўпроқ шикастланганида, у беш ойгача майдонга туша олмаган бўлар эди.
Похожие новости
12:56
Элит ОЧЛ. Бугун Ўрунов ва Машарипов жамоалари майдонга тушади, Жалолиддин "Ал Ҳилол"га қарши 1
Комментарии