RU

Последние новости

20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  4 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   10 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  4 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  2 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0

"Рубин" Ўзбекистон ПРО-лигасида иштирок этмоқчи Новости

"Рубин" Ўзбекистон ПРО-лигасида иштирок этмоқчи

2019 йилги мавсумда Суперлигада 14 клуб иштирок этиши маълум. Айни вақтда Профессионал футбол лигаси А ва В Про-лигаларида тўп сурадиган жамоаларни саралаб олмоқда.

Ҳозирда “Машъал”, “Хоразм”, “Нефтчи”, “Истиқлол” ва “Шўртан” клублари "А" Про-лигада иштирок этиш масаласида иш олиб бормоқда. “Шердор” ҳамда “Нурафшон” футбол клубларида ҳам шундай имконият юзага келиши мумкин.

"B" Про-лигасида иштирок этишни истаётган жамоалар сони эса кўпроқ. Айни вақтда қуйидаги клублар ПФЛ байроғи остидаги мусобақада иштирок этиш истагини билдирган:

“Орол”
“Локомотив-БФК”
“Бунёдкор-2”
“Яшнобод”
“Норин”
“Ифтихор”
“Имкон-Олтиариқ”
“Янгиер”
“Ғиждувон”
“Зомин”
“Ёзёвон”
“Андижон-2”
“Хисор”
“Рубин”.


Икки йилдан буён 2-лигалар ғолиблари ўртасидаги ўтиш ўйинлари ўтказилмай келаётганидан Профессионал футбол лигаси яхши хабардор. Шундан келиб чиқиб, 2019 йилда ПФЛ кубогига асос солинган. Мазкур мусобақа 2-лига ғолиблари учун ўтиш ўйинлари вазифасини ҳам ўтаб беради. Шарти — 2-лига ғолиблари В Про-лигаси учун талабларга жавоб беришлари керак. Лицензиялаш талабларини шу ҳавола орқали кўчириб олиш мумкин. Қуйида эса 2-лига мусобақаларининг барча ғолиблари кўрсатиб ўтилган:

“Оқтепа” (Тошкент)
“Аммафос-Максам” (Олмалиқ, Тош. вилояти)
“Раш Милк” (Шаҳрихон, Андижон)
“Нефтчи” (Чортоқ, Наманган)
“Турон” (Ўзбекистон, Фарғона)
“Академия” (Янгиер, Сирдарё)
“Бўстон” (Зарбдор, Жиззах)
“Зарбулоқ” (Нарпай, Самарқанд)
“Зарангар” (Ғиждувон, Бухоро)
“Насаф-2” (Қарши, Қашқадарё)
“Динамо” (Термиз, Сурхондарё)
“Навоийазот” (Навоий)
“Р.Мадаминов” (Хива, Хоразм)
“Нукус” (Қорақалпоғистон)

Маълумот учун, ПФЛ кубогида ғолиб чиққан бир ёки бир нечта клубга А Про-лигада иштирок этиш учун имтиёзли йўлланма тақдим этилади. Қолган клублар эса В Про-лигада фаолиятини давом эттириши мумкин.

Юқорида номлари кўрсатилган жамоалар В Про-лигаси талабларига жавоб берса, тезлик билан Профессионал футбол лигасига алоқага чиқишлари сўралади. Келаётган ҳафта ПФЛ комиссияси вилоятларга йўл олади ва ҳар бир клубни назоратдан ўтказади. Қайд этиш керак, Ўзбекистонда трансфер ойнаси 7 март куни ёпилади. ПФЛ кубоги иштирокчилари номи эса тез орада маълум қилинади.

Рейтинг: -65   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика