RU

Последние новости

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  52 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Рўзиқул Бердиев: "ОЧЛда кучли жамоалар билан юқори даражадаги ўйинларда қатнашиш учун гуруҳ босқичига чиққанмиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "ОЧЛда кучли жамоалар билан юқори даражадаги ўйинларда қатнашиш учун гуруҳ босқичига чиққанмиз"

ОЧЛ 3-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Садд" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов қатнашди.

Рўзиқул Бердиев: - ОЧЛдаги ўйинлар доим юқори даражада ўтади. Осиё чемпионлар лигаси қитъамизнинг энг юқори даражадаги мусобақаси саналади. Биз ОЧЛда кучли жамоалар билан юқори даражадаги ўйинларда қатнашиш учун гуруҳ босқичига чиққанмиз. Бу каби турнирнинг гуруҳ босқичида кучсиз жамоалар бўлмайди. Эртанги рақибимиз ўта жиддий жамоа саналади. "Ал Садд" таркибида кучли ижрочилар ва маҳоратли футболчилар жуда кўп. Уларни охирги учрашувларини кўриб, ўрганиб шуни хулоса қилдикки, жамоа ҳақиқатда анча жиддий қиёфадаги рақиб. Бежизга улар гуруҳ босқичини кетма-кет икки ғалаба билан бошлашмади.

"Ал Садд" билан баҳсдаги энг асосий мақсадимиз жамоани руҳий тарафлама яхши тайёрлаш. Ўйлайманки, футболчилар жиддий жамоага қарши ўйинга шай. Бу каби мусобақалардаги катта ўйинларда биринчи навбатда руҳий тайёргарликка кўп нарса боғлиқ. Ўйлайманки, футболчилар эртанги беллашувда эркин ва совуққонлик билан ўйнашади. Биз учун керакли натижани қўлга киритиш учун футболчилар майдонда бор кучларини беришади, деган умиддаман.

- "Нефтчи" билан ўйинда "Насаф" "Ал Садд"га қарши ўйинни ўйлаб кўп куч сарфламагандек туюлди...
- Тўғри, биз Фарғонадаги ўйинга "Ал Садд" билан бўладиган баҳсни ҳам эсдан чиқармаган ҳолда ёндошдик. Кўпчилик учун "Нефтчи" билан бўлган ўйинда қўлга киритилган 1 очко қониқарли натижа эмасдир-у, лекин бу 1 очко ҳам ҳали бизга керак бўлиб қолади. "Нефтчи" билан баҳсда ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган баъзи футболчиларга имконият бердик. Шунингдек, "Ал Садд"га қарши ўйинни ҳисобга олиб баъзи етакчиларга дам бердик. Шуни қайд этишим керакки, Драган Черан "Нефтчи"га қарши ўйин олдидан ўтказилган машғулотда жароҳат олди. Бу жамоамиз учун йўқотиш бўлди. Шу боисдан ҳам Фарғонадаги учрашувда уни майдонга тушириб таваккалга қўл урмадик. Бунинг натижасида унинг жароҳати янада жиддийлашиб кетиши мумкин эди. Ҳужумчи жамоамизнинг охирги машғулотларида умумий гуруҳ билан шуғулланмади. Режамиз бўйича Черан бугун умумий гуруҳ машғулотларида қўшилиши керак. Имкон қадар биз Черанни эртанги учрашувга тайёр ҳолга келтирмоқчимиз.

Дониёр Нарзуллаев ҳақида гапирадиган бўлсам, айни пайтдаги аҳволи анча яхши. Тўғри, Дониёр Фарғонадаги учрашувда жуда жиддий жароҳат олди. Нарзуллаевни биз Тошкентдаги клиникада шифокорлар назоратида қолдиргандик. Хабар беришларича, унинг ҳолати яхшиланган. Матбуот анжуманида келишда ҳам Бобир билан шу хусусида ўзаро суҳбатлашдик. Дониёр Нарзуллаев дўстларига машғулотларга киришишга ҳам тайёр эканини таъкидлаётган экан. Бу дегани Дониёр ўзини яхши ҳис қилмоқда. Умид қиламанки, тез орада Нарзуллаев жамоа машғулотларига қайтади.

- "Насаф"нинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, жамоа олдида босим йўқ. Яъни мавжуд таркиб гуруҳдаги жамоаларга жиддий рақобат туғдириш мушкул. Эртанги ўйин эса кўп нарсага ойдинлик киритади. Агарда жамоа ғалабага эришадиган бўлса, унда имкониятлар кескин ошади. Аксинча бўлса гуруҳдаги вазият анча қийинлашади. Шу томондан олиб қараганда, эртанги баҳсда кўп нарса руҳий тайёргарликка боғлиқ. Нима деб ўйлайсиз, жамоа ортиқча босимсиз хотиржам ҳужумкор футбол кўрсатиб кўзланган мақсадга эришиши осонлашадими ёки ҳимоявий ўйинга алоҳида эътибор бериб натижага эришиш мумкинми?
- Ҳар иккала тарафга ҳам эътибор қаратиш лозим. Кучли жамоалар билан очиқ футбол намойиш этиш қимматга тушиши мумкин. Рақибни ўрганганимизда шунга амин бўлдикки, жамоанинг қанотдаги ҳужумкор вингерлари жуда кучли. Охирги ўйинларда "Ал Садд" ҳужумкор ўйин кўрсатиб кўплаб голларни урмоқда. Бу шундан далолатки, "Ал Садд"га очиқ футбол таклиф этиш нотўғри бўлади. Шу боисдан ҳам ҳимояни эсдан чиқармаган ҳолда ўйнашимизга тўғри келади. Муҳими, руҳий тарафдан тайёргарлик яхши бўлиши керак. Бизнинг дастлабки турда Эрондаги ўйинимиз билан Қаршидаги учрашувимизнинг фарқи сезилди. Яъни биз "Ал Васл" билан нисбатан анча яхши, эркинроқ ва хотиржам ўйнадик. Биз футболчиларга имкон қадар эркинроқ футбол ўйнаш кераклигини таъкидлаяпмиз. Бу нафақат алоҳида бир ўйинда, балки келажакда футболчиларнинг ўзлари учун керак бўладиган муҳим жиҳат. Футболчининг ўзига бўлган ишончи ортиб боравериши керак. Характер бўйича ҳам футболчи шаклланиб боравериши лозим.
Эртанги баҳсда ким рақиб бўлишидан қатъи назар футболчиларимиз эркинроқ, хотиржамроқ ҳаракат қилишади, деб ўйлайман. Шунингдек, биз ўз уйимизда ўйнаймиз ва табиийки мухлисларимиз ҳам бизга ёрдам беришади. Ўйлайманки, жамоамиз босимни енгиб ўтади.  

"Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов: - Эртага бизни жуда қизиқарли баҳс кутмоқда. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонда боримизни берамиз. Бу баҳсга жамоамиз яхши тайёргарлик кўрди. Рақиб қандай кучга эга эканлиги биламиз. Аммо шуни алоҳида қайд этмоқчиманки, биз "Ал Садд"дан қўрқмаймиз. Бу жамоани ҳурмат қиламиз. Лекин биз ҳеч қайси жамоадан қўрқмаймиз. "Насаф" либосида майдонга тушадиган ҳар бир футболчи борини бериб ҳаракат қилади. Мақсадимиз мухлисларга хуш кайфият улашиш ва уларни ғалаба орқали хурсанд этиш. Ўйлайманки, эртага мухлислар кўмаги остида барча кутаётган муҳим ғалабани қўлга киритамиз.

"Ал Садд" жамоасининг ҳам барча рақиблар каби камчиликлари мавжуд. Биз айнан ўша камчиликларидан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз.
"Насаф"нинг ОЧЛдаги тўпурарлари рўйхатида пешқадамлардан бириман? Албатта бу ёқимли. Тўпурарликка ҳар доим ният бўлади. Умид қиламанки, эртанги учрашувдаги голим орқали бу пойгада якка пешқадамга айланаман.

Иккинчи қаватда ҳам яхши ўйнашга ҳаракат қиламан. Вазиятларни топишга уринаман. Баъзида ўша содир бўлаётган вазиятда бош билан гол ура олишимни кўнглим сезади. Бош билан ўйнаш борасида Зафар Холмуродов билан ҳам маслаҳатлашганман ва у киши менга ўз ёрдамларини аямаганлар.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика