RU

Последние новости

21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 21:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" - "Видад Касабланка" (онлайн ҳисоб)  17 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  1 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал"  3 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   2 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  9 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  4 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  7 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1

Рўзиқул Бердиев: "Локомотив" бугун 5 нафар ҳимоячи билан ўйнади" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Локомотив" бугун 5 нафар ҳимоячи билан ўйнади"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

- Гувоҳи бўлдиларингиз ўйин бизнинг устунлигимизда ўтди. Фақат мақсадимизга эришиш учун битта гол етишмади. Йигитлар финалга чиқишни жуда ҳам исташган эди ва бугун борини бериб ўйнашди. Натижа биз учун қониқарсиз бўлсада, футболчиларимиз ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

Бугун етарлича вазиятларни ярата олдик. Фақат шу биринчи бўлимдаги вазиятларда гол кирита олганимизда, ўйин бошқача бўлиши ҳам мумкин эди.

Ўзбекистон кубоги ғолиблиги ҳам ОЧЛга тўғридан-тўғри бўлмасада, саралаш ўйинларида иштирок этиши ҳуқуқини берар эди. Шу боис, ҳам футболчилар борини бериб ўйнашди. Лекин биз биламиз, чемпионатда иккинчи ўринни қўлга киритган жамоада ҳам шундай имконият бўлади. Энди шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

“Локомотив” бугун 5 та ҳимоячи билан ўйнади. Шу боис, биз ўз тактикамизни ўйин бошидан ўзгартирдик, яъни 4-4-2 тактик схемасига ўтдик. Чунки 5та ҳимоячи билан ўйнайдиган жамоага 2 та ҳужумчи тушурмасак, имкониятлар бўлмайди. Йигитларга рақибга нисбатан кўпроқ босим ўтказишга кўрсатма бердик. Албатта, бундай пайтда  футболчилар учун кўпроқ югуриш талаб этилади ва ўз-ўзидан бу орқали уларда жисмоний толиқиш ҳам бўлади. Шунинг учун иккинчи бўлим охирларида бироз ўйинимиз сустлашди.


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика