Рўзиқул Бердиев: "Кўпинча, терма жамоа йиғинидан сўнг "Насаф" ўйинида пасайиш кузатилади"
01 апр 2023 21:14
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Кўпинча, терма жамоа йиғинидан сўнг "Насаф" ўйинида пасайиш кузатилади"
Рўзиқул Бердиев: Бугунги баҳсда рақибда битта вазият бўлди, бизда эса кўпроқ. Бугун фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Икки очко йўқотдик. Ўйин назорати биз томонда эди ва натижа аламли бўлди. Кўпинча терма жамоалар йиғинидан сўнг жамоамиз ўйинида пасайиш кузатилади. Бугун ҳам шундай бўлди. Кенжабоев уч футболчимизда қочиб, гол уришга муваффақ бўлди. Бу албатта ҳимоячиларимизнинг қўпол хатоси ҳисобланади.
- "Насаф" ҳисобда ортда қолаётганида Ҳусниддин Алиқулов ҳужумга ўтди. Уни ҳужумда синаш ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?
- Бу бизнинг захира вариант ҳисобланади. Алиқулов ҳужумда яхши ҳаракат қилади. Таваккал қилиб, Ҳусниддинни ҳужумга чиқарамиз ва кўпинча ғоямиз ўзини оқлаяпти. Уни ҳужумда синаш нотўғри бўлади, чунки Алиқулов терма жамоада ҳам ҳимоячи ролини бажаради.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии