RU

Последние новости

17:09"Айнтрахт" "Ман Сити" учун Мармушнинг нархини белгилади  0 16:38Эшитдик-да! "Ланс" марказий ҳимоячисини 20 миллион еврога сотишни хоҳламоқда  5 16:03Де Брюйненинг кейинги манзили маълум  3 15:20Неймар: "Месси ва Суарес билан учлигимизни тикласак, ёмон бўлмасди"  2 14:46Артета: "Кубокда ўйналаётган тўплар АПЛникидан кескин фарқ қилади"  4 13:31Расман: "Вест Хэм" "Реал" собиқ мураббийининг ўрнига "Челси" собиқ устози билан шартнома имзолади  4 13:12Гарначо фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин  3 12:35Эшитдик-да! "Бунёдкор"га Туркия Суперлигасидан ҳужумчи келмоқда   8 12:14"Барселона" футболчиси: "Винисиуснинг четлатилиши — адолатсизлик"  8 11:53Мусиала "Бавария"да қолиш учун йиллик 4-5 млн евро даромадидан воз кечди  1 11:28"Наполи" "Челси" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 10:37Суперлигада ўйнаши кутилаётган «Хоразм»нинг йиғинида бир қатор тажрибали футболчилар иштирок этмоқда  5 09:43«Ливерпуль» Трент Александер-Арнольднинг ўрнига бошқа бир ТОП футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:04Расман: «Қўқон-1912» жамоаси тарбияланувчисини ортга қайтарди  3 08:39«Олтин тўп» соҳиби Саудия Арабистони клубида иш бошлади  2

Рўзиқул Бердиев: "Ҳакам "Андижон"нинг ғалабасига ҳаракат қилишини сезиб тургандим. Бундай майдонда бизнинг футболни ўйнаб бўлмайди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ҳакам "Андижон"нинг ғалабасига ҳаракат қилишини сезиб тургандим. Бундай майдонда бизнинг футболни ўйнаб бўлмайди"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Биз бугун рақиб билан ҳам, майдон билан ҳам курашдик. Йигитларга асосий берган кўрсатмамиз курашни бой бермаслик эди. "Андижон" кўпроқ стандартларга эътибор қаратади. Бундай вазиятларда эътиборлироқ бўлишимиз керак эди. Афсуски биринчи голни айнан стандартдан ўтказиб юбордик. 1:1 бўлаётган паллада ҳам кўрдинглар иккита қулай имконият юзага келди. Голли вазиятимизда ҳакам нима учун бундай қарор қабул қилди, тушунмадик. Лекин тоза голимиздан маҳрум қилишди. Учрашув ҳаками "Андижон" жамоасининг ғалабаси учун кўп ҳаракат қилишини сезиб тургандим. Буни амалда ҳам кўрдинглар. Биринчидан ҳаққоний голни инобатга олгани йўқ, иккинчидан пенальти йўқ эди. Усмоналиев эмас, кейинги ўйинчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди. Нима учундир яна қайтадан тептирди. Бу ҳакамларнинг виждонига ҳавола",- дейди Рўзиқул Бердиев. 

- Азиз Асимов "Андижон"нинг ғалабасига ҳаракат қилди, дедингиз. Агар шундай бўлганида мезбонлар дарвозасига пенальти қўйилмаган бўларди...

- Азиз олдимга келганида бор нарсани ҳакамлик қилишини айтдим. Уни ҳақорат қилганим йўқ. Пенальти бўлса бер, гол бўлса ҳисобла. Голимизни бекор қилганидан сўнг ўзимнинг фикримни билдирдим. Биз ёрдам сўрамаяпмиз, пенальтини бекор қил, демаяпмиз. Тоза голни бекор қилганда қандай қилиб норозилик билдирмаслик мумкин. Ҳакамдан бошқа нарса талаб қилаётганимиз йўқ. Ўйиннинг охиригача нимадир бўлишини сезган эдим. Футболчиларимнинг ўзлари бугун юта олмасликларини айтишди. Шунинг учун ўйинни тўхтатмоқчи бўлдик. Балки бу нарса керак бўлгандир. 

- "Насаф" жамоасини бутун Ўзбекистон яхши кўради. Керак бўлса, халқ жамоаси номини "Пахтакор"дан тортиб олди. Халқаро мусобақада ҳам барча мухлислик қилмоқда. Битта вазият учун ўйинни тўхтатиб, минглаб мухлислар олдида жамоангизни олиб чиқиб кетмоқчи бўлдингиз...

- Сиз бизни муҳокама қилманг. Халқ меҳрини ўз меҳнатимиз, сиёсатимиз, ўйинимиз билан қозондик. Бизга меҳрни ҳеч ким бериб қўймади. Ўзимизнинг бундай тутишимиз сабабини исботи билан айтиб бердим. Бунга чидаш қийин. 

- "Насаф" футболчилари бугун финални ўйлаган ҳолда ўйнадими?

- Финалгача анча бор. Биз буни ўйламадик. Қолаверса кубок баҳси кутиб турибди. Айрим футболчиларда чарчоқ аломати борлиги учун дам беришга қарор қилдик. Олдимизда ўрин эгаллаш мақсади турибди. Чарчоқ бўлса ҳам максимал ўйнашга ҳаракат қилдик. Бундай майдонда бизнинг футболни ўйнаб бўлмайди. Баҳона қилмоқчи эмасман. 

- Дастлаб Секейра, кейин эса Питер Хюистра майдонлар, ўзбек футболи ўляпти, деган фикрларни эшитмоқдамиз. Сиз маҳаллий мураббий сифатида қандай қарайсиз? 

- Тўғриси кеча майдон ҳолатини кўриб ачиндим. Майдон янгиланганда биринчи келиб ўйнагандик. Икки йил ичида бундай ҳолатга тушиб қолгани ачинарли. Шароитларни тўғирлатишимиз керак. Секейра ёки Хюистранинг гапларини муҳокама қилмайман. Лекин кимдир қаердадир хато гапиргандек туюлди . Шароитларни гапиришгани яхши. Лекин мисол келтириш ноўрин.

Рейтинг: +67   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика