RU

Последние новости

12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  0 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  2 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  10 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  2 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21

ОЧЛ-2022. Рўзиқул Бердиев: "Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади" Новости

ОЧЛ-2022. Рўзиқул Бердиев: "Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади"

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган “Ал Садд” жамоасига қарши беллашув олдидан ҳар иккала жамоалар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев қатнашди.

"Ҳаммага Ассалому алайкум! Рамазон ойи барчага муборак бўлсин! ОЧЛ – бу энг кучлилар ўйнайдиган мусобақа. Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади. Эртага бизни осон бўлмаган ўйин кутиб турибди. Биз бу беллашувга йигитлар билан яхши тайёргарлик олиб бордик. Ўйлайманки, йигитлар баҳсда ижобий натижани қўлга киритиш учун бор маҳоратларини кўрсатишади", – деди Рўзиқул Бердиев. 

- "Насаф" 2011 йил ОФК Кубогини, "Ал Садд" эса ОЧЛ Кубогини қўлга киритган. ОЧЛ беллашувлари умуман бошқа ёндашувни талаб қилади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Ўн йилдан ошиқ вақт ўтди. Кўп нарса ўзгарди. Биз ОЧЛ мусобақаси даражасини яхши биламиз. Бу ерда осон ўйинлар бўлмайди. Ўтган мавсумда биз ОФК Кубоги мусобақасида қатнашгандик. Шуни аниқ айтаманки, ОЧЛ турнирининг даражаси анча юқори ва ОФК Кубогидан кескин фарқ қилади.

- ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари марказлашган ҳолатда бўлиб ўтмоқда. Гуруҳ босқичининг учта беллашуви 7 кун ичида бўлиб ўтади. Бу ўйинлар сифатига ўз таъсирини ўтказмайдими? 

- Пандемия туфайли биз бунга мажбур бўлдик. Ўйлайманки, бу тўғри қарор. Албатта, бунинг қийинчилиги бор. Икки ҳафта ичида олтита расмий ўйин ўтказиш футболчиларга қийинчилик туғдиради. Биз бунга тайёргарлик кўрганмиз. Ўйлайманки, кейинчалик ҳаммаси ўз ҳолига қайтиб, ўйинлар уй-сафар тизимида олиб борилади. Биз ҳам ОЧЛ ўйинларини ўз уйимизда, мухлисларимиз ёнида ўтказишни жуда ҳам хоҳлаймиз.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика