RU

Последние новости

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Рўзиқул Бердиев: "Баъзи футболчиларга мақтов салбий таъсир қилади" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Баъзи футболчиларга мақтов салбий таъсир қилади"

Coca-Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган АГМК - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Йигитлар охиригача курашишди. Бир очкони қўлга киритдик, бу ёмон эмас. Чунки сафарда АГМК билан дуранг бу қониқарли натижа ҳисобланади. Албатта биринчи бўлимда пенальтидан гол ура олганимизда балки ўйин бошқача тус олиши мумкин эди. 

- Рўзиқул ака, "Насаф" таркиби иккинчи давра олдидан имкон қадар кучайтирилди. Жамоа бу мавсумда ўзи иштирок этаётган мусобақаларда қандай чўққини забт этиши мумкин деб ҳисоблайсиз?

- Мавсум бошида жамоани бир қатор етакчи футболчилар тарк этди. Албатта биз уларни сақлаб қолишга урингандик. Шундай бўлса ҳам ёшларга имкон бердик, шунингдек иккинчи давра олдидан жамоамизга бир қатор тажрибали футболчиларни таклиф этдик. "Насаф"да рақобатни кучайтириш керак, чунки бир таркиб билан натижа қилиш қийин. Биз ҳар доимгидек олдимизга юқори мақсадларни қўямиз ва ҳар бир мусобақада охиригача курашамиз. Ҳозирда асосий эътиборимиз ОФК кубоги ўйинларига қаратилади.

- Ойбек Бозоровнинг охирги 3 та турдаги ўйини Насруллаев майдонда йўқлиги билан боғлиқми?

- Насруллаевнинг йўқлиги жамоа ўйинига таъсир кўрсатмасдан қолмаяпти. Насруллаев ва Акмал Мозгавойлар бизни етакчи футболчиларимиз ҳисобланишар эди. Бир нарсани таъкидлаш жоиз, мухлислар ва журналистлар буни эътибордан четда қолдиришмасин. Биз футболчиларни эркалатиб юбормаслигимиз зарур. Баъзи футболчиларга мақтов салбий таъсир қилади. Ойбек Бозоров жуда қобилиятли футболчи. Унинг иқтидорига гап бўлиши мумкин эмас, лекин унинг бу мавсумдаги ўйини ўзини ҳам, бизни ҳам қониқтирмаяпти. Биз у билан алоҳида гаплашдик. Футболчи даражани ушлаб туриши ва ўсишга интилиши керак. Ойбек Бозоров юқори потенциалга эга футболчи, лекин унда пасайиш бўлаётганини барчамиз кўриб турибмиз.

- Охирги 3 та ўйинда 1 очко ОФК кубоги олдидан жамоанинг ички муҳитига қандай таъсир қилиши мумкин?

- Жамоамиз билан ҳаммаси жойида, йигитларда кайфият яхши. Сафар ўйинларида кучли рақибларга тўқнаш келдик, лекин уларнинг барчаси билан муносиб ўйнадик. Йигитлар ҳар ўйинда максимал даражада ҳаракат қилишаяпти. 

- "Аҳал" клубига қарши ОФК кубоги ўйинидан олдин жамоа "Металлург"га қарши ўйнайди. Бу ўйинда ротацияларга қўл урасизми?

- Йўқ, бизда ротация қилиш учун имконият катта эмас. Кўриб турибсизлар, 12-13 нафар футболчи мунтазам ўйнаб келаяпти. Албатта шу сабаб таркибга янги футболчиларни жалб этдик. "Металлург" билан ўйин орқали ОФК кубогига тайёргарлик кўрамиз.

- Ҳозирда Умиджон Эргашев "Насаф"нинг биринчи рақамли дарвозабони ҳисобланадими ёки бу ротациями?

- Буни ротация деса ҳам бўлади. Эргашев ва Неъматовларнинг даражаси бир хил деб ҳисоблайман. Агар Абдувоҳидда жароҳатлар юзага келмаса кубок ўйинларида айнан унга имкон берамиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика