RU

Последние новости

00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  4 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  4 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  18 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   103 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  2 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  70 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  3 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3

Рўзиқул Бердиев: "Ал Муҳаррақ" – жуда яхши шаклланган жамоа" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ал Муҳаррақ" – жуда яхши шаклланган жамоа"

ОФК кубоги-2021 финали олдидан "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа сардори Умар Эшмуродов матбуот анжуманида қатнашишди.

ОФК кубоги-2021 финал учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Насаф” жамоаси устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа етакчиларидан бири Умар Эшмуродов иштирок этишди. 

Рўзиқул Бердиев: "Эртага бизни финал кутяпти. Иккала жамоа ҳам финалга осонликча етиб келмади. Шу сабабли иккала жамоа ҳам майдонда борини бериб ҳаракат қилади. 

Рақиб жамоани ўрганиб чиқдик. "Ал Муҳаррақ" – жуда яхши шаклланган жамоа. Таркибида маҳоратли футболчилари кўп. Анча тартибли ўйнайди. Йигитларга рақиб тўғрисида тўлиқ маълумот беришга ҳаракат қилдик. 

Балки иссиқ об-ҳаво бироз қийинчилик туғдириши мумкин, лекин бу баҳона бўла олмайди. Қандай қийинчилик бўлса-да, биз финал учрашувида яхши ўйнаган ҳолда, асосий мақсадимизга етишга ҳаракат қиламиз. 

Финал – битта ўйиндан иборат. Тўғри, мусобақа тўпурари, ассистлар етакчилари, кўп гол уриш каби рақамлар ва статистикалар биз тарафимиздадир. Бироқ олдинги ўйинлар натижаларини унутган ҳолда, бор эътиборимизни олдимиздаги ҳал қилувчи баҳсга қаратамиз". 

Умар Эшмуродов: "Эртага мухлисларимизни, халқимизни чиройли ғалаба билан хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз ва боримизни берамиз".

Эслатиб ўтамиз, "Ал Муҳаррақ" ҳамда "Насаф" ўртасидаги финал баҳси эртага Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика