Рўзиқул Бердиев: "Насаф"ни танимадим"
05 авг 2023 23:09
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Насаф"ни танимадим"
Рўзиқул Бердиев: "Турон"ни ғалаба билан табриклайман. Улар бугун катта иштиёқ эвазига ғалабага эришишди. Рақибнинг голидан аввалги иккита вазиятдан фойдаланганимизда, ўйин умуман бошқача кечган бўларди. "Турон" яхши ҳимояланди, қарши ҳужумларда ўзини кўрсатди. "Насаф"ни танимадим".
- Шуҳрат Муҳаммадиев нега биринчи бўлимда алмаштирилди?
- Муҳаммадиев қанотда фаол бўлиши керак эди, шу билан бирга Жуманқўзиевга қарши курашларда пассив бўлди. Шу сабаб алмаштирдик.
- Янги легионерлар Жигаури ва Чавеснинг мослашиши қийин бўляптими?
- Бунга вақт керак. Жамоада рақобат бўлиши, мавсум узоқлигини ҳисобга олиб, бу йигитларни "Насаф"га таклиф қилганмиз.
- Кубок чорак финалида "Турон" билан тўқнаш келасиз...
- Ҳа, эшитдим, бу баҳсгача ҳали анча бор. "Турон"га қарши баҳс натижаси биз учун қониқарли бўлади деб ўйлайман.
- ОЧЛ олдидан трансферлардан қониқдингизми?
- Биз берган таклифларнинг фақат иккитаси амалга ошди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии