RU

Последние новости

16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  0 16:04Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:1 (матнли трансляция)  5 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  0 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  5 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   1 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0 13:57Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда  4 13:42Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига келганидан бери ҳаётимизда нималар ўзгарди?  2 13:15"Реал" футболчисига тарихдаги энг катта маошни таклиф қилишди  0 12:53Рогачнинг қизил карточкаси, Мозговойдан супергол, "Насаф" чемпион бўлган ўйиндан бир талай расм   1 12:29"Сити"га қарши баҳс олдидан Аморимни қарсаклар билан кутиб олишди  2 12:13Алонсо: "Байер" мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказди, аммо..."  0 12:06Зафар Холмуродов ва Муроджон Исмоилов бошчилигидаги жамоалар 1-ўринни эгаллашди  1 11:00ПСЖ "Реал"дан ўч олмоқчи   11 10:29"Бавария"нинг Диогу Кошта трансфери бўйича позицияси маълум  0

Россия йўлларида бузилиб қолган - немис машинаси Новости

Россия йўлларида бузилиб қолган - немис машинаси

Ўша ҳамма гапирган анъана давом этди, Германия эса тарихда илк бор мундиални гуруҳ босқичида тугатди.

Жаҳон чемпионлари гуруҳда қолиб кетиш нохуш анъанаси давом этди. ЖЧ-2002да Франция, ЖЧ-2010да Италия, ЖЧ-2014да Испания ва мана бугун ЖЧ-2018да Германия мундиални учта ўйинлик иштирок билан муддатидан аввал якунлади.

Франция, Италия, Испания ва Германия билан содир бўлган ўша нохуш анъана Бразилияга келганда таъсир қилмаган. ЖЧ-2006да амалдаги чемпион бўлган Бразилия гуруҳдан омон-эсон чиққан. Демак, 21 асрда Жаҳон чемпионлари бўлган Европа жамоалари чемпионлик юкини кўтаришга қийналишмоқда. Бу шунчаки статистика ва ғаройиб тасодиф.

Энди Германиянинг инқирозли иштирокига қайтсам, кўпчилик буни Санени мундиалга олиб кетилмаганига боғламоқда. Тўғри, Санедек футболчини терма жамоадан четда қолдириш ғалати иш бўлганди. Аммо ҳамма муаммо бунда эмас. Яъни, Сане Россияга келганида ҳам Германиянинг иштироки тубдан яхшиланиб қолишига кафолат йўқ эди. Зеро Германияда ҳеч қачон бир футболчи ўйин тақдирини ҳал этмаган. Немис машинаси доим бирдамлик, жамоавий ўйин эвазига ютуқларга эришган ва уларнинг энг кучли тарафи ҳам шунда аслида.

Германияда индивидуал жиҳат ҳеч қачон биринчи ўринга чиқмаган. Санени олиб кетмагани Лёвнинг асосий айби эмас, мураббийнинг қўпол хатоси жамоани бир ойлик мусобақага тўғри тайёрлай олмаганида бўлди. Ўйинлар шуни аниқ кўрсатдики, Лёв гуруҳ босқичини ортиқча қийинчиликсиз ўтказишга ҳаддан зиёд ишонди ва жамоа кучини тежаган ҳолда ўйнатишни маъқул кўрди. Аввал Мексика билан дуч келинган муваффақиясизлик шунчаки тасодифга ўхшади. Кейинчалик бир амаллаб Швеция сўнгги дақиқаларда мағлуб этилди ва имконият сақланиб қолди. Бугун эса 2та тўп фарқидаги ғалаба Германияни ҳар қандай ҳолатда ҳам нимчорак финалга олиб чиқарди. Лёв Жанубий Кореяни ортиқча муаммосиз мағлуб этишларига ишонганди. Зеро биринчи бўлимда жамоа жуда хотиржам ҳаракат қилган ҳолда Жанубий Кореяни тўпсиз чарчатишни кўзлади. Танаффусдан сўнг жамоа ўйинига бироз агрессия қўшилди, аммо ҳечам ўйланган ишлар ўхшамади. Яратилган саноқли, аммо яққол голга тортадиган вазиятлардан гол урадиган футболчи топилмади. Лёвни Кореяни тўпсиз чарчатиш натижасида иккинчи бўлимда агрессив ўйин орқали голлар уриш режаси иш бермади. Аксинча, Германия бу паллага келиб, ҳам руҳан ва жисмонан жуда толиқиб қолгани шундоқ кўринди. Немис машинасида қийин паллада ўйинни ўз қўлига оладиган индивидуал кучли футболчи йўқ. Балки Сане бўлганда нимадир қиларди, деган саволлар туғлиши табиий. Бу саволлар билан Лёв энди жуда кўп дуч келади. Аммо Лёвнинг энг катта хатоси, жамоа ўйинини гуруҳ босқичидан кейин босқичма-босқич оптималлаштириб, жамоани айнан шунга мослаб тайёрлаётганда гуруҳдаги рақибларни унутиб қўйганида бўлди. Лёв негадир гуруҳдан жуда осон ўтишларига ишонди.

Айнан шу катта ишонч акс таъсир этди. Лёв Мексикадан учралган мағлубиятдан кейин ҳам ўйинни тезда буткул ўзгартира олмасди. Унинг режалари биринчи ўйинданоқ бузилди. Германия Россиядаги мундиални пиёда ўйнаб ўтказгандек туюлди. Ҳеч бир футболчини алоҳида ажратиб кўрсатишни имкони йўқ. Масалан, Тони Кроос гарчи Швеция билан ўйинда жамоани қийин палладан қутқариб кетган бўлсада, учта ўйинда умуман ўзига ўхшамади. Швеция билан ўйинда эса унинг қўпол хатосини голи "ювганди". Мексика ва бугунги Жанубий Кореяга қарши баҳсда ҳам Тони Кроос ўзининг фаолиятидаги энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказди. Томас Мюллер эса умуман ўйнамади. Месут Ўзил эса футболчи майдонда қандай ҳаракат қилмаслигини амалда кўрсатиб берганга ўхшади. Германия таркибида мундиал кашфиёти бўлиши кутилган Тимо Вернер анти-кашфиётга айланди. Умуман ҳеч бир футболчи ўзининг ярим кучини ҳам кўрсата олмади.


Бу нимадан далолат? Чунки мураббий жамоани тайёрлашга келганда қаердадир хатога йўл қўйгани аниқ. Айнан тайёргарлик жараёнидаги хато ва баъзи инобатга олинмаган жиҳатлар катта инқирозни юзага чиқарди. Германияда алоҳида индивидуал юлдузлар йўқки, керак ва қийин пайтда жамоани "инқироздан" олиб чиқиб кета оладиган. Бу ерда барча бир мурувватдек ишлаши лозим. Жамоавий ўйинга таянадиган жамоаларга тезкор голлар жуда муҳим. Германия ўша тезкор голни урадиган ўйинини биринчи бўлимда, умуман гуруҳ босқичида қўллай олмади. Тўлиқ агрессив ва тезкор ўйин намойиш этишга уларнинг жисмоний ҳолати йўл қўймади. Лёвнинг плей-офф режасини пухта ўйлагани ва гуруҳ босқичини унутиб қўйгани якунда панд берди.

Ўйин, жисмоний ҳолатдаги камчилик, "нагрузкалар" ва натижани ёмонлашиб боргани эса руҳий тушкунликни келтириб чиқарди. Қисқа қилиб айтганда, Немис машинаси Россия йўлларида бузилиб қолди.

Мундиалда Германия таркибидан фақатгина Нойерга ортиқча саволлар йўқ


Масалан, Швецияга қарши ўйинда бўлгани каби Германия ўйин охирларида биргина голни уриб, ҳозир нимчорак финалга Лёв истаган режа асосида чиқиши мумкин эди. Уёғига умуман бошқа немис машинасини кўрардик, балки. Аммо Германия гуруҳ босқичига бунга муносиб эканини исботлай олмади. Лёвнинг мундиалга тузган режасидаги қўпол хато эвазига немис машинаси ҳақли равишда Россиядаги юришини гуруҳ босқичида тўхтатди. Ҳақиқат қарор топди. Лёв Корея, Мексика ёки Швецияни менсимади. Йоахим ҳозирда ҳамма футбол ўйнашни, ҳимояланишни ўрганиб олганини билади, аммо жамоаси кучига керагидан ортиқ юқори баҳо бериб юборди. Мундиалда, умуман футболда ҳозирда бу каби хатолар кечирилмайди. Йўқса Гомес ёки Хуммельсни вазиятларида Германиядан очиқчасига омад юз ўгирмасди.

Лёвнинг футболчи танлашдаги (ўзининг ёқимтойлари) қайсарлиги, ғалати қарорлари доим бўлган. Лерой Сане шунчаки кўп эсланди ва (Чунки жамоа муваффақиятга эришмади.) ҳали яна кўп эсланади. Лекин Германиянинг инқирози биргина Санега боғлиқ эмас. Умуман муваффақиятсизлик алоҳида номлар (футболчилар) билан эмас, балки мураббийнинг йўл қўйган хатоси билан боғлиқ.

Немис машинасига ҳимоя чизиғидан Лам, ўртадаги таянч Швайнштайгер ва ҳақиқий "снайпер" Клозени футболни тугатгани қаттиқ таъсир этишда давом этади. Евро-2016да буни амалда кўргандик, Россиядаги мундиалда эса уларни яна бир бор жуда эрта эслашга мажбур бўлдик.

Германия Футбол Иттифоқи Лёв борасида қандай қарор чиқариши ҳақида ҳозирча аниқ бир гапни айтиш мушкул. Чунки мундиал олдидан Лёв билан ўртадаги келишув узайтирилганди.

Шахсий хулосам, Германия терма жамоасида авлодлар алмашуви ўтказиш даври етиб келди. ГФИ ёки Лёвдан воз кечиши керак, ёки Лёв қайсарлигини четга суриб қўйиб терма жамоанинг ўрта чизиғини буткул янгилаши лозим.

Автор :
Рейтинг: -33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика