RU

Последние новости

21:24АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 1:0 (матнли трансляция)  48 21:09А Серия. "Милан" – "Интер". Таркиблар аниқ!  4 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  12 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  64 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  62 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  9 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  14 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0 16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  21 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  2 16:22«Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор  12 15:53«Манчестер Сити» сардори: "Абдуқодир Ҳусанов ўзидан фахрланиши керак"  18

Россия. 10-тур анонси. Ҳамюртларимиз тўқнашуви, Москва дербиси ва пешқадамлар "жанги" Новости

Россия. 10-тур анонси. Ҳамюртларимиз тўқнашуви, Москва дербиси ва пешқадамлар "жанги"

Теги :  Россия10-тур
Бугун Россия премьер-лигасида 10-туридан ўрин олган биринчи ўйин бўлиб ўтади.

championat.asia мазкур тур анонсини тақдим этади.

Тур Тула шаҳрида "Арсенал" ва "Уфа" клублари ўртасидаги баҳс билан бошланади. Мусобақа жадвалининг сўнгги поғоналарида бораётган жамоалар ўртасидаги баҳс бемалол "6 очко" учун деб айтиш мумкин.



Виталий Денисов ўйнаётган "Крилья Советов" эртага ўз майдонида Москванинг "Динамо" клубини қабул қилади. 7 очко билан 16та клуб орасида 15-ўринда бораётган самараликлар охирги учта турда уч марта мағлуб бўлди. "Крилья Советов" 9та турда атига 3та гол уришга эришди.

Бу тур Россияда ўзбекистонлик футболчилар тўқнашуви бўлиши мумкин Элдор Шомуродов фаолият олиб бораётган "Ростов" ўз уйида Вадим Афонин тўп тепаётган "Оренбург"ни қабул қилади. Валерий Карпин шогирдлари айни пайтда 18 очко билан учинчи ўринда боришмоқда. Афонин жамоаси эса 8-поғонадан жой олган.

Россия премьер-лигасида энг кўп очко тўплаган икки клуб бу тур ўзаро тўқнаш келишади. Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ўз уйида "Краснодар"ни қабул қилади. Семак жамоаси биринчи, Мурад Мусаев шогирдлари иккинчи ўринни эгаллаб туришибди.

Ушбу турда Москвада пойтахт дербиси бўлиб ўтади. Европа чемпионлар лигасида сенсацион тарзда "Реал"ни мағлуб этган ЦСКА ЕЧЛда "Шальке"га ютқазган амалдаги Россия чемпиони "Локомотив"ни қабул қилади.

ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чалов 7та гол билан айни пайтда тўпурарлар пойгасида якка пешқадам бўлиб турибди.


Россия. 10-тур жуфтликлари

5 октябрь
21:30 - АРСЕНАЛ - УФА

6 октябрь
16:00 - КРИЛЬЯ СОВЕТОВ - ДИНАМО
18:30 - РОСТОВ - ОРЕНБУРГ
21:00 - РУБИН - УРАЛ

7 октябрь
13:30 - ЕНИСЕЙ - СПАРТАК
16:00 - АХМАТ - АНЖИ
18:30 - ЗЕНИТ - КРАСНОДАР
21:00 - ЦСКА - ЛОКОМОТИВ

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика