RU

Последние новости

15:03Расман: "Бунёдкор" грузиялик футболчилар трансферини эълон қилди  0 14:42Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ўзбек футболи учун ҳам фойда келтиради  13 14:20Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби "Коло-Коло"га ўтишга яқин  0 13:57Ҳусановни олаётган "Манчестер Сити" ёзда 3 нафар асосий футболчиси билан хайрлашмоқчи, улар орасида марказий ҳимоячи ҳам бор  9 13:44Аёллар футзали. Осиё кубоги саралашидан олдинги матбуот анжумани (тўлиқ)  0 13:24"Рома" ва "Милан" собиқ футболчиси Фабио Кудичини вафот этди  4 13:02Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов трансферига розилик берди!  19 12:35Расман: "Жайхун" – Про лига иштирокчиси  0 12:22"Бавария" Мюллер билан шартномани узайтириш учун шарт қўйди  1 11:58"Арсенал" футболчисини яна ижарага берди  0 11:35"Ливерпуль" собиқ дарвозабони "Шальке"га ўтиши мумкин  1 11:13Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум  8 10:52Мирзад Механович: «Андижон» мухлисларига ёқадиган ўйинлар намойиш этамиз»  3 10:21«Ман Сити» яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин  12 09:53"Насаф" Камерун терма жамоасининг собиқ аъзоси билан шартнома тузишга яқин  21

Роналдунинг жароҳатидан кейин "Юве"да порлаб чиқаётган "гол-машина" туфайли юзага келган можаро Новости

Роналдунинг жароҳатидан кейин "Юве"да порлаб чиқаётган "гол-машина" туфайли юзага келган можаро

Ҳа, тўғри англадингиз, гап Италия терма жамоасидан чақирув олишга улгурган Мойзе Кин ҳақида.

Италиялик 19 ёшли Кин кеча "Кальяри" дарвозасини ҳам ишғол этди. Натижада Мойзе Кин майдонга тушган охирги 6 учрашувда 6та гол ("Юве"да 4 гол, Италия терма жамоасида 2 гол) уришга эришди.

Криштиану Роналдунинг жароҳатидан сўнг ўйин амалиётига эга бўлаётган Мойзе Кин жуда яхши самарадорлик кўрсатмоқда. Ҳужумчи кечаги голидан кейин "Ювентус"нинг жорий мавсумда чемпионатдаги энг яхши учинчи тўпурарига айланди. Кин қисқа вақт ичида гол уриш бўйича Эмре Жан ва Пауло Дибалани қувиб ўтди.

Аммо кечаги ўйиндан кейин Мойзе Киннинг голларидан кўра унинг голни қандай нишонлагани ва Сардинияда унга нисбатан ирқчилик муносабатида бўлишгани матбуотнинг диққат марказида.

Бутун учрашув давомида Сардиниядаги трибуналар Кинга нисбатан хуштакбозлик қилишди. Натижада Мойзе рақиб дарвозасини ишғол этгач голни нишонламади ва "Кальяри" мухлислари сектори қаршисига қараб туриб олди. Табиийки "Кальяри" Ультраси (ашаддий ишқибозлари) буни провакацияон ҳаракат деб қабул қилишди. Бу орада Кинни олдига Бентанкур ва бошқа жамоадошлари келиб, Мойзени мазкур сектор олдидан олиб кетишга уринишди. 

Ўйиннинг қолган дақиқалари давомида бутун трибуна Мойзе Кин, Алекс Сандро ва Матюидига нисбатан ирқчилик кайфиятида кучли хуштакбозлик қилишди.

Матюидига нисбатан ўтган мавсумда ҳам айнан Сардинияда ирқчилик муносабатида бўлишганди. Франция терма жамоаси аъзоси Блез Матюиди эса ўшанда ўйин ҳаками Пьеро Джакомеллидан учрашувни тўхтатишни (янги қоидалар бўйича мумкин) талаб қилганди. Бироқ ўйин тўхтатилмаган ва стадион суҳандони мазкур вазият туфайли учрашув тўхтатилиши мумкинлигини огоҳлантириш билан чекланганди. "Кальяри" футболчилари Алессио Краньо ҳамда Лука Чеппителли ўз мухлисларини тинчлантиришга ҳаракат қилишган, лекин бу фойда бермаганди.

Леонардо Бонуччи  эса бу вазиятда футболчидан ҳам хатолик ўтганини таъкидлади. Бонуччининг фикрича, футболчи голни жамоадошлари билан нишонлаши лозим. Унинг ҳаёли трибуна томонга оғимаслиги керак. Футболчилар яхши тарафлама ўрнак бўлишлари лозим. Бонуччи бу вазиятда ҳар иккала тараф ҳам айбдор деб ҳисоблайди. Леонардо Мойзени адашганини таъкидлаб,  мухлисларнинг ҳам ўзини тутишини оқлаб бўлмаслигини айтди.


Аллегри ҳам Кинни танқид қилди ва жамоавий тартиб бўйича жазога тортилишини таъкидлади.

"Футболчилар провакацияга учмаслиги ва провакация қилмаслиги лозим. Мухлислар эса ўзларини маданият билан тутишлари керак. Лекин унутмаслик керакки, стадионга ҳам ҳаётда бўлгани каби яхши ва аҳмоқ одамлар учраб туради. Бундай аҳмоқ мухлисларни стадиондан бутунлай ҳайдаб юбориш керак. Муаммо шундаки, бу билан ҳеч ким шуғулланишни истамайди", - дейди Аллегри.

"Кальяри" президенти Томмазо Джулини эса ўзиникиларни ҳимоя қилиб чиқиш қилди: "Масалан Бернардески гол уриб шундай нишонлаганида ҳам мухлисларнинг реакцияси шу каби бўларди", - дея бу ерда ирқчилик бўлмаганига ишора қилди.

Эндиликда "Кальяри" жамоаси уй ўйинларини ярми ёпиқ трибуналарда ўтказиш хавфи мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг 30-тури доирасидаги "Кальяри" - "Ювентус" учрашувида меҳмонлар (0:2) ғалаба қозонишди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика