Роналду "Реал"да қоладими? Футболчи якуний қарорни қабул қилди
07 июн 2018 15:37
Новости
Роналду "Реал"да қоладими? Футболчи якуний қарорни қабул қилди
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Қироллик клуби"ни тарк этишни истайди.
Маълумотларга кўра, бу футболчининг якуний қарори. Роналду "Реал" раҳбарияти, аниқроғи клуб президенти Флорентино Перес ва бош директор Хосе Анхель Санчесдан хафа. Улар Криштианунинг янги шартномасига тайёр эмасликларини маълум қилишган эди. Роналдунинг фикрича, Перес уни алдаган, чунки клуб ва Роналду ўртасида шартномани узайтириш борасида келишув бор эди.
Олдинроқ, ПСЖ Роналдуга йиллик маоши 45 млн. евро бўлган битим таклиф қилишга тайёрлиги эълон қилинган. "Реал" ва футболчи ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзида якунланади, португалияликнинг йиллик маоши 21 млн. евро.
Похожие новости
22:38
Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди 8
Комментарии