Роналду жарима зарбаларидан урилган голлар сони бўйича тарихдаги энг яхшилар ўнлигига кирди
		
		19 мар 2023 07:35
        Новости	
	 
				 
				Роналду жарима зарбаларидан урилган голлар сони бўйича тарихдаги энг яхшилар ўнлигига кирди
Саудия Арабистони чемпионати 21-турида “Ал Насср” қийинчилик билан “Абҳа”ни 2:1 ҳисобида таслим этишга эришди.
			Учрашувда Криштиану Роналду чамаси 25 метр узоқликдан рақиб дарвозасини ишғол этиб, мувозанатни тиклади. Португалиялик 2022 йил 16 апрелдан бери илк бор (МЮнинг “Норвич”га қарши ўйинида) жарима зарбасидан гол урди ва бу борада умумий киритган тўплари сонини 59 тага етказиб олди. 38 ёшли форвард мазкур натижа бўйича тарихдаги энг яхшилар ўнлигига кирди.
Жарима зарбасидан энг кўп гол урган футболчилар:
1. Жуниньо Пернамбукано – 77;
2. Пеле – 70;
3-4. Виктор Легроталье – 66;
3-4. Роналдиньо – 66;
5. Дэвид Бекхэм – 65;
6-7. Диего Марадона – 62;
6-7. Зико – 62;
8. Месси – 61;
9. Рональд Куман – 60;
10... Криштиану Роналду, Рожерио Сени, Марселиньо Кариока – 59 тадан.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии