RU

Последние новости

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Роналду иштирокидаги матбуот анжумани - "Реал"дан "Ювентус"га ўтиш олдинга ташланган қадам" (тўлиқ) ФОТО Новости

Роналду иштирокидаги матбуот анжумани - "Реал"дан "Ювентус"га ўтиш олдинга ташланган қадам" (тўлиқ) ФОТО

"Ювентус" ёзда амалга оширган энг "қайноқ" трансфер - Роналду янги жамоаси аъзоси сифатидаги дастлабки матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Ювентус" катта жамоа бўлгани учун Турин клубига ўтиш осон бўлди. Қарор қабул қилишда ҳеч иккиланганим йўқ. Италиянинг энг яхши клуби, жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири - "Ювентус". Клуб президенти Андреа Аньелли ва жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри ажойиб инсонлар. "Юве" доим ғолиб бўлишга ўрганган топ жамоа. Мен қарорни ЕЧл финалидан олдин қабул қилгандим".

- "Ювентус"га ўтиш бу олдинга ташланган қадам. "Реал"дан кетишимни асло орқага ташланган қадам деб ҳисобламайман. "Ювентус"дек клуб менга чорлов бергани - бахт. Буюк жамоадан чақирув бўлгани фахр туйғусини беради. Мен эса бу жамоани янада юқори чўққига чиқишида кўмаклашмоқчиман.  Мен доим ёшларга майдонда ва майдондан ташқарида ҳам ўрнак бўлишни истаганман. Шундайлигимча қоламан. Меҳнат қилишдан тўхтамайман ва "Ювентус"га янги совринларни олиб келишни хоҳлайман".

- "Туриндаги голимдан сўнг бўлган олқишлар - муҳим воқеа бўлди. Ҳар доим ҳам сени рақиб майдонида олқишлашмайди. Туринлик мухлисларнинг ўша пайтда голимдан кейинги ғаройиб реакцияси ва бугунги илиқ кутиб олишгани учун улар миннатдорман. Мен улар олдидаги қарзимни майдондаги ҳаракатларим орқали узишга ваъда бераман. Иштиёқ ва куч-ғайратим ниҳоятда катта".

- "Туринга таътилга ёки нафақа чиқиш учун келганим йўқ. Мен "Ювентус" тарихида ўз номимни ва клубда изимни қолдиришни истайман. Мени доим ғолиб бўлиш ва совринларга эгалик қилиш истагим сўнмайди. Роналду доим энг кучлиси бўлгиси келади. Мен ҳеч қачон бешта "Олтин тўп" оламан деб ўйламаганман. Лекин бу содир бўлди. "Ювентус" либосида ҳам буни такрорлашга ҳаракат қиламан. Нега энди йўқ? Лекин мен бу ҳақда ўйламайман ва кечалари "Олтин тўп" борасида қайғуриб чиқадиган одатим йўқ".

- "Барча катта жамоалар ЕЧЛда ғолиб бўлишни исташади. Имконият барчада тенг. "Ювентус" эса доимгидек барча мусобақаларда ғолиблик учун курашади. Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш ниҳоятда оғир иш. Аммо хотиржамлик ва совуққонликни йўқотмаслик зарур. "Ювентус" охирги йилларда ЕЧЛ бош совринига жуда яқин келди. "Икки қулоқ"ни кўтаришга бир қадам қолганида омад улардан юз ўгирган. Финал ўйинлари доим қийин ва кутилмаган сценарийларга бой ўтади. Мен эса ўша якуний қадамни ташлашга жамоага ёрдам бермоқчиман".

- "Италия А Серияси жуда қийин чемпионат. Айниқса тактик тарафлама анча кучли ва мураккаб лига. Бу ерда тактика катта роль ўйнайди. Мени фаолиятим давомида ҳеч нарса осонликча қўлга киритилмаган. Шу боисдан ҳам Италияда ушбу қийинчилик менга янги муаммо тақдим этмайди. Мен қийин ва машаққатли меҳнат эвазига қўлга киритилган ширин мевани татиб кўришни истайман. Мен қийин ва тактик кучли лигада ўйнашга тайёрман. Мен хотиржамман ва позитив кайфиятда янги мавсумни интиқлик билан кутяпман. Ўйлайманки, янги мавсум мени фаолиятимдаги навбатдаги муваффақиятли қадам бўлади".

- "Ювентус"нинг чорлови менга янги чақириқ бўлди. Ишонч билан айтаманки, мен бу чақириққа тайёрман. Мени ёшимдаги кўплаб футболчилар Қатар ёки Хитойга кетишади. Лекин мен эмас. Чунки менга янги марраларни забт этиш ёқади. Айни пайтда ўзимнинг оптимал спорт формамдаман. Ҳам руҳан, ҳам жисмонан жуда тетикман. Ҳозир ҳар қачонгидан ҳам ҳам кучлироқман".

- "Мени "Реал"даги тарихий шунчаки ажойиб ўтди. Мадриддаги мухлисларимдан миннатдорман ва уларга ташаккур билдираман. Лекин ҳозир мени барча фикр-у ҳаёлим, ўйларим фақат "Юве" билан боғлиқ. Мен янги чорловни қабул қилдим ва янги марралар сари дадил қадам ташлашга ҳозирлик кўряпман. Италияда Криштиану Роналду ҳали-хамон топ футболчи эканлигини исботлаш учун келдим. Статистика барчага маълум. Ҳамма мен футболда нималарга эришганим ҳақида билади. Лекин бу менга муҳим эмас. Роналдуга кўпроқ янги чорловларга "лаббай" дея жавоб қайтариш кўпроқ ёқади. "Манчестер Юнайтед" ва "Реал"даги каби "Ювентус"да ҳам ўз номимни қолдиришни истайман". Ҳозирча фаолиятим эртакнамо кечди. "Спортинг", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал". "Ювентус"да ҳам бу эртак давом этишини хоҳлайман ва бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қиламан".

Рейтинг: +104   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика